Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ - Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) - Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа - Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

Бокс. Бокудан 3та олтин, 1та кумуш ва 3та бронза билан

Баҳо:
+ | -

Ёш боксчиларимиз Озарбайжон ва Қозоғистонда ўтган халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, мамлакатимиз олимпиячилари захираси кучли спортчилар билан бойиб бораётганини кўрсатди.

Боку шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган анъанавий халқаро турнирда учта олтин, битта кумуш ва учта бронза медаль жамғарган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

69 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев саралаш баҳсларида қозоғистонлик Даулет Каби, украиналик Алексей Токарчук, озарбайжонлик Роман Зокиров ва финалда россиялик Гусейн Гусеиновни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Маҳмуд Ғоипов ва Иқболжон Холдоров олтин, Музаффар Рашидов кумуш, Асилбек Солиев, Козим Камронов ва Беҳзодбек Турсунбоев бронза медални қўлга киритди.

Қозоғистондаги халқаро турнирда ёш боксчиларимиз иккита олтин, битта кумуш ва бешта бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди. Ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиларидан Азизбек Шукуров ва Жасур Аҳмаджонов олтин медални қўлга киритди.

Мусобақада Суннатулла Баҳодиров кумуш, Шоҳруҳ Эркинов, Асқаржон Авазов, Фазлиддин Мелибоев, Жавоҳир Каримов ва Сулаймон Латипов бронза медаль соҳиби бўлди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 18:20, 30.12.2013.
Ўқилди: 3848 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.