Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Ботир Раҳимов: «Самвел Бабаян - Осиёдаги энг яхши футбол менежерларидан бири»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" клуби президентининг батафсил баёнотини эътиборингизга тақдим этамиз.

"Авваламбо, "Пахтакор" ФКнинг барча ходимлари, жамоа мухлислари ва Ўзбекистондаги барча ишқибозларни янги 2014 йил билан табриклайман.

Футболчиларга янги мавсумга тайёргарлик жараёнини яхши ўтказиб, бизни чиройли ва ҳужумкор ўйин билан хурсанд этишларини тилайман. Шу билан бирга уларнинг ўйинларини кўрганлар маънавий завқ олишсин. "Пахтакор" ва бошқа жамоалар мухлисларига сиҳат-саломатлик, севимли клублари уларга ғалабалар ёрдамида хурсандчилик улашишсин. Клубимиз учун охирги бир неча йилларда иқтидорли ёшларни тарбиялаш муҳим ўрин тутди. Бугун ишонч билан айтишим мумкинки, клубимиз сиёсати жамоа фалсафаси талабларига тўлиқ жавоб беради. Клуб инфратузилмасини яратиш ва профессионал фаолият учун шароитни муҳайё қилиш клуб менежменти олдига қўйилган асосий талаблардан бири эди. Клуб раҳбарияти олдидаги асосий вазифалардан бири истеъдодли ёшлар таҳсил олиши мумкин бўлган футбол академиясини ташкил этиш эди. Иккинчи муҳим вазифа асосий таркибда академия тарбияланувчилари ўйнашига эришиш саналарди. Қувонарлиси, ўтган мавсумда асосий жамоа таркибида 7-8 нафар клуб академиясида таҳсил олган футболчилар майдонга тушишди. Уларнинг барчаси академияда берилган сабоқ туфайли "Пахтакор"га содиқлик руҳида тарбияланишган. Ўз жамоасини чин дилдан севган футболчигина фаолиятида катта натижаларга эриша олади. Биз юлдузларни катта трансферлар орқали йиғмаймиз. Биз бўлажак юлдузларни клубимизда тарбиялаймиз.

Ишонаманки, футбол йўлини академиямизда бошлаган болакай учун клуб шунчаки бўш овоз бўлмайди. Унинг учун "Пахтакор" рамзи бор либосда ўйнаш муҳим саналади. Бугун жамоа тарихида энг ёш бўлган жамоа жамланган. Йилдан-йилга ёш футболчилар ўйин сифатини яхшилашларига ишонаман ва умид қиламанки, ушбу жамоа билан клуб тарихидаги энг яхши натижаларга эришамиз. Деярли барча футболчилар турли терма жамоаларда имтиҳондан ўтиб келишмоқда, улар тез орада миллий терма жамоанинг асосини ташкил қилишади. Искандеров, Козак, Сергеев, Ҳошимов, Кримец ва Исматуллаев бош жамоада ўйнашга улгуришган.

Ташкилий-услубий ва инфратузилма билан боғлиқ масалаларни яхшилаш мақсадида клуб акциядорлари бош мураббий лавозимини бекор қилиш қарорига келишди. Унинг ўрнига клуб менежери лавозими таъсис этилади. Унинг мажбуриятларига фақат ўқув-машғулот йиғинларини назорат қилиш эмас, балки академия фаолияти, селекция ишлари, ёшлар жамоалари ва биринчи лига жамоасини назорат этиш ҳам киради.

Кўп йиллар мобайнида "Пахтакор" менежментини Самвел Бабаян бошқариб келмоқда. У клубга содиқ, унинг мотори ва юраги ҳисобланади. У деярли ҳамиша акциядорлар ва ишқибозлар олдида натижалар учун асосий жавобгар шахс бўлиб келган. Мен биламан, у ўқув-машғулот йиғинлари, таркибни аниқлаш, ёш иқтидорни топиб, унинг таркибга кириши каби муҳим қарорларни қабул қилиб келган. Клуб ва жамоа фалсафасини аниқлаб келган. Бугунги кунда Самвел Бабаян Осиёдаги энг яхши футбол менежерларидан бири ҳисобланади. У ҳамиша ўз билимини ошириш устида ишлайди.

Футболи тараққий этган кўплаб мамлакатлардан биламиз, жамоани менежерлар бошқаради. Самвел Бабаян "Про" лицензиясига эга, инфратузилмаси ва ўқув-йиғин машғулотлари энг яхши саналган клубларда малака оширган.

Унга ва унинг шогирдларига ижобий натижаларга эришиб, мухлисларни чиройли ва мафтункор ўйин билан хурсанд этишларини тилаб қоламан!"

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 17:53, 03.01.2014.
Ўқилди: 11697 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.