Биринчи лиганинг доимий вакили “Оқ-тепа” жамоасида бугун йиғилиш бўлиб ўтди.
Маълумотларга кўра, йиғилишда клубда раҳбарияти бош мураббий Александр Токов ва футболчилар олдига янги мавсумда олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Лекин буни жамоа расмийлари тасдиқлагани йўқ, аммо инкор ҳам қилишмади. Клубнинг расмий сайтида ҳам ҳеч қандай маълумот берилмади.
Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, айни вақтда олий лигага чиқиш учун икки жамоа ўз олдига вазифа қўйди. Бундан аввал “Қўқон-1912” ҳам 2014 йилги мавсумда ўз олдига олий лигага чиқишни мақсад қилиб қўйганди. Агар улар сафига “Гулистон”, “Шўртан” ва “Хоразм” жамоалари ҳам қўшилишини кутиш мумкин.