Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Облаёр Расулов: «Шўртан» БАА ёки Туркияда йиғин ўтказади»

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда аллақачон ўз номи билан танилиб улгурган “Шўртан” жамоасининг ўзбек футболидаги ўрни, обрў-эътибори ва мавқеини яна қисқа фурсатда тиклаб олиши учун янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ, раҳбарият томонидан кенг кўламдаги ишлар бошланди. Қувонарлиси шундаки, жамоанинг бош ҳомийси - “Шўртаннефтгаз” Унитар Шўъба Корхонаси ушбу хайрли ишларда доимгидек, ҳар томонлама бош-қош бўлмоқда. Бу ҳолат жамоа раҳбарияти кучига-куч қўшмоқда, айниқса, йиғинларда ўз иштирокини бошлаган футболчиларни анчагина руҳлантирмоқда.

Куни-кеча, 7 январь санасида жамоанинг Ғузордаги қароргоҳида “Шўртан” ПФК МЧЖнинг бош директори Облаёр Расулов мазкур йиғинда қатнашаётган футболчилар ва мураббийлар штаби билан кенгайтирилган тарзда йиғилиш ўтказди. Унда жамоанинг янги 2014 йилги мавсумдаги иштироки билан боғлиқ барча муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Облаёр Расулов клуб раҳбарияти ҳамда бош ҳомий - “Шўртаннефтгаз” УШК бошқарув раислиги номидан футболчилар олдига 2014 йилги футбол мавсумида энг юқори натижага эришиб, Олий лигага чиқиш йўлланмасини ижобий ҳал қилиш вазифасини қўяр экан, бу борада бирор бир молиявий муаммолар, узилишлар ва қийинчиликлар бўлмаслигини ишонтириб, таъкидлаб ўтди. Ўз ўрнида Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳига тажрибали футболчилар қаторида, таркибни муносиб ўйинчилар ҳисобига мукаммал шакллантириш, шунингдек, клуб раҳбарияти билан келишилган ҳолда мавсумга пухта тайёргарлик кўриш асосида ишлаб чиқилган режага мувофиқ, жамоа олдига қўйилган бош мақсад йўлида устувор ҳаракат қилиш вазифаси ўта жиддий талаб асосида илгари сурилди.

Айни пайтда, Мухтор Қурбонов бошчилигида жамоа азолари дастлабки тайёргарлик босқичига киришишди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.     

Сўнгги сўз ўрнида таъкидлаш жоизки, йиғилиш якунида “Шўртан” клуби бош директори Облаёр Расулов 2014 йилги мавсумга тайёргарлик жараёни раҳбарият ва мураббийлар гуруҳи билан келишилган ҳолда тўрт босқичда ўтказилишини маълум қилди.

“Жамоамизнинг биринчи босқич тайёргарлиги 7-23 январь кунлари барча замонавий қулайликларга эга бўлган Ғузордаги ўз қароргоҳимизда ўтиши белгиланди. Кейинги икки босқич пойтахтда ташкиллаштирилади. Мавсум арафасидаги ҳал қилувчи босқич машғулотлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай ёки Туркиянинг Анталия шаҳарларидан бирида ўтиши кўзда тутилмоқда. Тез орада яна мамлакат футболининг элитасига қўшилишимиз йўлида хорижий йиғин ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Бош ҳомиймизнинг “Шўртан”га қаратаётган эътибори ва катта ёрдамига таянган ҳолда шуни айтишим керакки, нафақат хорижий йиғин ўтказиш, умуман йилда давомида ва бундан кейин ҳам клубимизда молиявий масалалар билан боғлиқ муаммолар кузатилмайди”, - деди “Шўртан бош директори О.Расулов.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:05, 09.01.2014.
Ўқилди: 3577 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик