Самарқанд шаҳрининг Биринчи лигадаги икки жамоаси ҳам бугундан машғулотларга киришди. Ушбу йилда ҳар икки жамоа ҳам тўлиқ маҳаллий футболчилардан иборат бўлади.
"Шердор":
"Шердор" келаётган мавсумда ҳам тўлиқ маҳаллий футболчилар билан учрашувлар олиб боради. Жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлмаган. Жамоа билан ҳозирча Турғун Қобилов ва Искандар Холмирзаевлар машғулот олиб бораётгани йўқ. Икки футболчи "Динамо" жамоасида кўрикдан ўтмоқда. Таркибга бир қанча маҳаллий ёшлар жалб этилган.
Ҳозирда жамоа шаҳримизнинг "ФУТЗАЛ" спорт комплексига қарашли залда машғулотлар олиб бормоқда. Машғулотларда элликка яқин футболчилар иштирок этаяпди. Жамоа аста-секинлик билан шаклланиб боради.
"Регистон":
"Регистон" клуби ҳам бугундан машғулотларни бошлади. Ушбу жамоа бош директорини маълум қилишича келаётган мавсумда жамоа тўлиқ маҳаллий футболчилар билан ўйнайди. Жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлмаган. Тўлиқ маҳаллий футболчилар ўйнаганлиги боис жамоани кўпгина ўйинчилар тарк этган.
Ҳозирда жамоа шаҳримизнинг Олимпия захиралари коллежининг спорт залида машғулотлар олиб бормоқда. Ўттиздан зиёд футболчилар машғулотларга киришди.