Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Орзуга айб йўқ

Баҳо:
+ | -

Мана У орзиқиб кутган кун келди. Қанчалар кутган эди бу дамларни ва ниҳоят У шу кунга етди. Секин кўзидаги ёшларни артиб Аллоҳга шукроналар айтди. Ахир чемпионатда ва Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни ўзи бўладими?

Футболчилар байрам қилишар У эса жимгина кўзида ёш билан уларни кузатарди. Аслида У бунга аввалдан лойиқ эди лекин тақдир унга синов бериб, матонатини шакллантирди. Ўтган кунини эсга олди.

У ўринбосарлар жамоасида ишлаб юрган вақтлари бир иккита футболчиларни бош мураббийга тавсия этди. Лекин бош мураббий таваккал қилишни истамади, ёшларни ўйнатишга хохиши йўқлигини, унга тажрибали ўйинчи керак эканлигини айтди. У эса индамай ўша ёшларни тарбиялашда давом этди.

Якунда ана шу ёшлар бугун чемпион. Ўтган кунларини ўйлаб, футболчилар олдига борди уларнинг хурсандчилигига шерик бўлди. Шу куни барча хурсанд эди. Жамоа тарихида янги саҳифа очилганди. Осиё чемпионлар лигасида У аввал ҳам жамоаси билан иштирок этганди лекин натижа яхши бўлмаганди айнан мана шу омадсизликдан сўнг У чин маънода ўсди, шаклланди.

Омадсизлик ортида албатта омад ётади фақат уни калитини топа олиш керак. У калитни топди. Аввалига 2 та саралашдан ўтиб олиб гуруҳ босқичи ҳам яхши якунланди. Буёғига жиддий рақиблар учраши табиий эди. Буни У биларди шогирдларига бўшашмасликни айтди. Жамоалар яхши ўрганилиб, бирин кетин мағлуб этилди.

Осиё чемпионлар лигаси ярим финали баҳси жуда қийин кечди. Уни жамоаси сафарда 2 та тўп фарқи билан мағлуб бўлганди. Шунда муҳлислар унга ёрдамга келишди. Руҳан унга мадад беришар, финалга чиқишига ишонишларини такрор ва такрор айтишарди. Мухлисларнинг сўзлари уни жуда таъсирлантириб юборди. Ўйин оғир кечган бўлсада, уни жамоаси финалга чиқди. Финал учрашуви ҳам жуда оғир бўлди. Жамоа ўз ўйинини намойиш этиб, якунда ғолиб бўлди. Мана ҳозир У ғолиблик медалини қабул қилади. "НАСАФ ҚАРШИ ЎЗБЕКИСТОН" номи янграгач У қалбида бир ўзгача ифтихор туйди...

P.S. Юқорида сўз ким ҳақида борганини сезгандирсиз? Ҳа, бу Рўзиқул Бердиев эди. Ажойиб инсон жуда ҳам ҳурмат қиламан уларни ва айнан "Насаф"нинг келажакдаги ютуқлари албатта шу инсон билан боғлангандек назаримда. Ҳаётда башорат қилиш, келажакни кўриш инсонларга яхшилик келтирмаслиги бор гап. Лекин халқимизда "орзуга айб йўқ" деган доно мақол ҳам бор. Ўйлаб кўрсам "Насаф" жамоасини эришмаган 3 та ютуғи бор экан. Булар Ўзбекистон чемпионлиги ва кубоги ва энг катта ютуқ Осиё чемпионлар лигаси ғолиблиги. Бошланажак мавсумда ҳеч бўлмаганда уларнинг биттасига эришишига мухлислар билан қолаверса сайтимиз ижодкорлари билан ният қилдик. Биз инсонмиз... Биз Ўзбекмиз ёмонликдан ҳам яхшилик қидирадиган халқмиз. Ниятимиз яхши бўлса унга албатта эришамиз. Ҳозирча эса омон бўлинг. Финалда учрашгунча...

Улуғбек Яҳёев.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 08:01, 13.01.2014.
Ўқилди: 4593 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.