Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – Яҳё Имомов ва Соиб Қурбоновлар Россиянинг Тюмень шаҳрида бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича Европа ва Осиё терма жамоалари иштирокидаги жамоавий беллашувларда иштирок этиш учун таклиф олишди.
25 январь кунига белгиланган мусобақаларда Имомов 81 ва Қурбонов 100 килограммгача бўлган вазнда кураш олиб боришади. Бу вазнда европаликлар сафида грузиялик Автандил Чрикишвили ва голландиялик Хенк Грол татамига чиқади.
Таъкидлаш лозимки, дзюдо тарихида бу каби мусобақа биринчи марта ташкил этилмоқда. Жамоалар таркибида 7 тадан вазнда эркак ва аёлларлар кураш олиб боришади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 128 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, ғолиб жамоа шундан 100 мингини ўзиники қилади.
Европа терма жамоаси:
Эркаклар: Арсен Галстян(60, Россия), Георгий Зантарая (66, Украина), Декс Эльмонт (73, Голландия), Автандил Чрикишвили (81), Варлам Липартелиани (90, иккаласи - Грузия), Хенк Грол (100, Голландия), Адам Окруашвили (100+, барчаси Грузиядан).
Аёллар: Ева Черновицки (48, Венгрия), Андреа Читу (52, Руминия), Тельма Монтейро (57, Португалия), Ярден Герби (63, Исроил), Лаура Варгас-Кох (70, Германия), Абигель Йо (78 кг,Венгрия), ва Люция Полавдер (+78, Словения).
Осиё терма жамоаси:
Эркаклар: Наохиса Такато (60, Япония), Азамат Муканов (66, Қозоғистон), Хашбаатар Цагаанбаатар (73, Мўғулистон), Яҳё Имомов (81, Ўзбекистон), Кю Вон Ли (90, Ж.Корея), Соиб Қурбонов (100, Ўзбекистон) ва Юрий Краковецкий (+100, Қирғизистон).
Аёллар: Уранцецег Мунхбат (48, Мўғулистон), Юки Хашимото (52, Япония), Самия Дорьясурен (57, Мўғулистон), Кана Абе (63, Япония), Ким Сон Ен (70), Гьон-Ми Чжон (78), Ли Юнг Юн (+78, барчаси - Корея),