Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Ашурматов «Навбаҳор»га янги футболчиларни таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун "Навбаҳор" аъзолари бир кунлик ҳордиқдан кейин яна машғулотларга киришдилар. Машғулотдан олдин клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари ўртасида кичик йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш қатнашчиларига Бахтиёр Ашурматов янги бош мураббий сифатида таништирилди.

Шундан сўнг жамоа аъзолари дастлабки машғулотда иштирок этиш мақсадида «Навбаҳор-Умид» футбол мактабига йўл олишди. Футбол мактабида бу пайтга келиб 200 дан ошиқ мухлислар «Навбаҳор» жамоаси аъзоларини кутиб турганлиги эътиборга молик. Жамоа ишқибозлари бир ярим соат давомида ўтказилган машғулотни катта ҳаяжон ва хурсандчилик билан кузатишди. Бунинг учун уларда асослар етарли эди.

Ашурматов бош мураббий этиб тайинлангач, мавсумлар оралиғида бошқа клублар сафига қўшилган футболчиларнинг айримлари ҳам қайтишди. Хусусан, мавсумга ҳозирликни «Машъал»да олиб борган Собир Ҳамидов, «Олмалиқ» сафига қўшилган Қаҳрамон Маҳаммаджонов, шунингдек олдинги рўйхатга киритилмаган Абдумалик Абдуллаев ҳамда Дурбек Умаралиев мураббийлар ихтиёрига етиб келишди. Бундан ташқари Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Отабек Валижонов, ўз вақтида «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган Раҳматилло Бердимуродов, Аҳрол Рисқуллаевлар ҳам дастлабки машғулотда қатнашишди. Шунингдек, жамоа сафига дарвозабонлар Дониёр Усмонов («Гулистон»), Хуршид Хўжаев («Нефтчи»), ярим ҳимоячи Роббим Ҳасанов («Гулистон») ҳам қўшилишди. Январь ойи бошларида жамоага чақирилган дарвозабон Алишер Аҳмедовга эса жавоб берилди. Мураббийлар штабида иш юритган Роберт Гай ҳам бугун «Навбаҳор» билан хайрлашди. Ушбу мутахассис кейинги фаолиятини «Андижон» жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Жамоа аъзолари 21 январга қадар Наманганда шуғулланишади. Навбатдаги йиғин эса Тошкентда давом эттиралади. Пойтахт сафари олдидан Андижонда “Андижон” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш ҳам режашлаштирилган. Учрашув 18 январь куни бўлиб ўтади. Жамоанинг Тошкентдаги йиғинида эса таркибга янги ўйинчиларни қўшилиши кутилмоқда.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:28, 13.01.2014.
Ўқилди: 4334 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.