Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Уммон-2014. Ўзбекистон 2-ўринда қолди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам Хитой устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўзининг дастлабки 3 очкосига эга бўлди. Бироқ бу жамоа Ироққа 1:3 ҳисобида ютқазгани учун Ўзбекистон гуруҳда 2-ўринда қолди.

Биринчи бўлимни жамоалар анча эҳтиёткор ўтказишди. Ҳар иккала жамоада биттадан яхши имконият бўлди, бироқ дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида Саудия Арабистони ҳисобни очди, "арабча" ҳужум орқали. Икки нафар футболчининг ўзаро қисқа паслари ҳамма нарсани ҳал қилди.

Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоб тенглашди. Саудиялик марказий ҳимоячи ва дарвозабоннинг оддий вазиятда бир-бирларини тушунмасдан ҳаракат қилиши оқибатида тўп дарвозадан ўрин олди. Посбон тўпни ушлаб олиш учун югуриб келаётган вазиятда ҳимоячи тўпни узоқлаштиришга қарор қилди ҳамда бу жарима майдончаси ташқарисида турган хитойлик Луо учун совға бўлди ва у бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди. Ҳимоячи хитойлик бошқа футболчининг таъқиби остида шундай тушунарсиз қарорга келганини таъкидлаш лозим.

Кейинги дақиқаларда эса Хитойни голдан дарвоза тўсини ва устуни 2 марта қутқариб қолди. Ҳужумчининг бош билан берган зарбаси тўсинга тегиб қайтган бўлса, хитойлик ҳимоячининг кўкраги билан тўпни дарвозабонга етказмоқчи бўлган ҳаракати гол билан якунланишига устун халал берди.

Ўйиннинг 75-дақиқасида эса гол муаллифи Луо Сен Вен жарима майдончасига кириб бораётган саудиялик ҳужумчини йиқитди ва ҳакам пенальти белгилади. Хитойлик дарвозабон тўп йўналишини топган бўлса-да, Ҳавсавийнинг зарбасини қайтара олмади.

Шундан кейин Хитой жонланиб қолди. Ху Син берган зарбани саудиялик дарвозабон маҳорат билан қайтарди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида эса Жанг Вей дарвозабоннинг хатосидан сўнг бўш қолган дарвозани 14 метрлардан нишонга ола билмади. Умуман Фу Бо шогирдлари сўнгги дақиқаларда босимни кучайтиришди, аммо мағлубиятдан қутулиб қола олишмади.

Ёшлар (U22) ўртасида Осиё чемпионати
"D" гуруҳи
ХИТОЙ - САУДИЯ АРАБИСТОНИ - 1:2
Голлар: Луо Сен Вен (56) — Асирий (47), Ҳавсавий (76-пен.)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ироқ 2 2 0 0 5-2 6
2 Ўзбекистон 2 1 0 1 3-3 3
3 Саудия Арабистони 2 1 0 1 3-4 3
4 Хитой 2 0 0 2 2-4 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:52, 14.01.2014.
Ўқилди: 4904 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик