Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Уммон-2014. Тўртта нарса ҳал бўлди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси Хитой устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада Ироқ термаси нафақат гуруҳдан чиқди, балки гуруҳда муддатидан аввал 1-ўринни қўлга киритди.

Ироқликлар ҳозирда 3 очкога эга бўлиб турган ҳар иккала жамоа — Саудия Арабистони ва Ўзбекистонни мағлуб этишди. Регламентга мувофиқ, очколар тенг келганида дастлаб ўзаро ўйин инобатга олинади ҳамда Саудия ва Ўзбекистон Ироқдан ўтиб кета олишмайди. Боз устига бу икки жамоа сўнгги турда ўзаро баҳс олиб боришади ва 3та жамоада 6 очкодан тўпланиши мумкин эмас. Бу биринчидан.

Иккинчидан, Хитой чорак финалга чиқиш имкониятидан тўла маҳрум бўлди. Сўнгги турда улар Ироқни мағлуб этишса ҳам, 3 очкога эга бўлишади. Ўз навбатида 3 очкога эга бўлиб турган Ўзбекистон ва Саудия ўзаро баҳс олиб боришади ва улардан камида биттаси бир очкони қўлга киритади.

Учинчидан, сўнгги турда Ўзбекистонни дуранг натижа ҳам чорак финалга олиб чиқади. Қониқтиради демаяпмиз, чорак финалга олиб чиқади деяпмиз. Фақат ғалаба учун ўйнаш керак, мабодо ҳисоб дуранг билан тугаса ҳам, бу бизнинг фойдамизга ишлайди.

Тўртинчидан, чорак финалга чиқиш насиб қилса, биз албатта Австралия билан ўйнаймиз. "Кенгурулар" икки турдан кейин 6 очко жамғаришди ва "С" гуруҳида 1-ўрин масаласини муддатидан аввал ҳал қилишди. Бу гуруҳда Япония 2 очко жамғарган бўлса, Эрон ва Кувайт 1 очкога эга бўлиб туришибди.

Ҳозирча шу, ҳаммаси оддий. Майдонга чиқиш керак ва ўйнаш керак. Боз устига, Мақсудов асосий таркибга бугун дам берди. Пайшанба куни оптимал таркибни майдонга туширса ва масалани ҳал қилса бўлгани. Биз эса йигитларга ишонамиз!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:22, 14.01.2014.
Ўқилди: 7511 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик