Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Дражен Дукич: «Пахтакор»га қайтганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум «Пахтакор» клуби учун катта янгиликлар билан бошланмоқда. Куни кеча жамоа мураббийлар штабида янги мураббий — Дражен Дукич иш бошлади. Мазкур инсон учун "Пахтакор" бегона  эмас. 2012 йилда «шерлар»ни бошқарган Деян Журжевичга ёрдамчилик қилган мураббий яна клубимиз билан бирга. Шу муносабат у клубимиз матбуот хизматига махсус интервью берди.

— Дражен, «Пахтакор»га хуш келибсиз! Яна қачонлардир «Пахтакор»га қайтаман деб ўйлаганмидингиз?
— Ишонасизми, менда доим қачондир Ўзбекистонга қайтаман деган фикр бўлган! 2012 йилда ҳамкасбим Деян Журжевич билан «Пахтакор»да фаолият олиб бордик. Кўп вақт давомида ҳамкорлик қилмаган бўлсак-да, «Пахтакор» ва Ўзбекистон ҳақида жуда илиқ таассуротлар қолган. Менга Тошкент шаҳри ёқади. Бундан ташқари, Самарқанд ва Бухорода бўлганман, бу шаҳарлар ҳам хотирамда ўчмас из қолдирган.

— «Пахтакор»дан сўнг фаолиятингизни қаерда давом эттирдингиз?
— «Шерлар»ни тарк этганимдан сўнг Сербияда ишладим. «Колубара» футбол клубида бош мураббий сифатида фаолият олиб  бордим. Таъкидлаш лозимки, мазкур клубда анча катта ҳажмдаги ишни амалга оширдик, лекин афсуски клуб раҳбарияти алмашинуви оқибатида у ерни тарк этдим. Бундан сўнг, қадрдон клубим ҳисобланган Белграднинг «ОФК» жамоасига қайтдим ва бош мураббий ёрдамчиси вазифасини бажардим.

— Сизда Ўзбекистон чемпионати, қолаверса «Пахтакор» ўйинларини кузатиш имконияти бўлдими?
— Ҳа, албатта. 2012 йилда жамоа мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритганида жуда хурсанд  бўлдим. Ўтган йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам кузатиб бордим. Таъкидлаш лозим, чемпионат доирасида Ўзбекистон терма жамоаси анча мазмунли ва савияли ўйин кўрсатди. Айниқса, терма жамоангиз асосини мен ишлаган «Пахтакор» жамоаси ўйинчилари ташкил қилганидан хурсанд бўлдим.

— Фаолиятингизни «Пахтакор»да давом эттиришингизнинг асосий сабаблари нимада?
— Биринчидан, клуб инфратузилмаси. Бу ерда барча иш яхши йўлга қўйилган. Иккинчидан, жамоада ёш ва иқтидорли футболчиларнинг кўплиги. Ишонасизми, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бўлганман ва ишонч билан айта оламанки, ўзбек футболчиларининг потенциали жуда юқори. «Пахтакор» жуда яхши академияга эга. Энг асосийси, жамоа асосий таркибини айнан мазкур академия тарбияланувчилари ташкил қиладилар.

МАЪЛУМОТНОМА
Дражен ДУКИЧ
Туғилган санаси: 17.02.1966
Футболчилик фаолияти: ФК «Сутеска», ФК «Пролете», ФК "Жиангсу" (Хитой), ОФК (Белград), ФК «Рад», ФК «Младость».
Мураббийлик фаолияти: ФК «Хайдук» (ассистент ), ФК «Окад» (ассистент), ФК ОФК (Белград) (ассистент), «Пахтакор» (ассистент), ФК "Колубара" (бош мураббий), ОФК (Белград) (ассистент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 14:46, 16.01.2014.
Ўқилди: 2071 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.