Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Шўртан» клуби бош директорининг расмий баёноти

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” футбол клуби бош директори Облаёр Расулов расмий баёнот беради:

“2014 йилги футбол мавсумига катта умидлар ва режалар тайёргарлик кўраётган “Шўртан” футбол клуби ҳозирги пайтда қийин аҳволга тушиб қолди. Жамоамизнинг бош ҳомийси — “Шўртаннефтегаз” унитар шўъба корхонаси раисининг молиявий ишлари бўйича ўринбосари, шу билан биргаликда “Шўртан” клуби президенти вазифасини бажарувчи Наврўз Абдураҳмонов клубни молиявий таъминлашдан бош тортмоқда. Бу орқали Н.Абдураҳмонов давлатимиз раҳбари томонидан футболга берилаётган эътибор, “Шўртан” футбол клубида яратилган шароитлар, қурилган иншоот ва базаларга қарамай, “бизга футбол керакмас” қабилида иш тутмоқда. 2013 йилнинг август ойидан бошлаб клуб ходимлари ва футболчиларга ойлик маошлар бўйича маблағ ажратилмаган. Натижада “Шўртан” жамоасининг инқирозга юз тутишига, жамоанинг йўқолиб боришига “Шўртан нефтегаз” УШК раиси ўринбосари сабабчи бўлмоқда.

Ваҳоланки, бизнинг 2014 йилги мавсумдан мақсадларимиз улуғ. Сифатли ўйин кўрсатиб, келаси йили Олий лига қайтиш вазифасини клуб олдига қўйганмиз. Ўтган йили “Шўртан-леди” жамоамиз ҳам аёллар биринчилигида яхши иштирок этиб, 4-ўринни эгаллади. Улар ҳам асосий таркибимиз каби мавсум тараддудини бошлаб юборишган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Саноат қурилиш банкининг Қашқадарё филиали ҳам клубимиз раҳбариятининг ходимларга иш ҳақи тўлаш борасидаги кўрсатмасини инкор қилган ҳолда, ўзимизнинг банкдаги ҳисоб-рақамида мавжуд маблағларни беришдан бош тортмоқда.

Юзага келган вазият юзасидан Ўзбекистон футбол федерацияси эътиборини тортишни истардик”.

Шўртан ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:38, 16.01.2014.
Ўқилди: 3682 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик