Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Абжағи чиққан машина (масал)

Баҳо:
+5 | -

Ўрмонда шов-шув тарқалди: янги машина яратилибди.
— Биз бу машина билан ҳайвонлар ўртасидаги ўрмон чемпионатида ғолиб чиқмоқчимиз. Шунинг учун унга муносиб бирор-бир ҳайвонни танлашимиз керак.
— Бўри, — дейишди ҳайвонлар, — у қўрқмас, довюрак.
— Тулки, — деди баъзилар. — у айёр, қачон нима қилиш кераклигини билади.

Хуллас, мажлисда турли фикрлар билдирилди. Ахийри, шер мажлис тугаганлигини эълон қилди ва аъёнлари билан хосхонасига йўл олди.
— Нима қиламиз, — деди унинг лайчаси чиябўри. — Кимни бош қиламиз?
— Бошим қотиб қолди-ку. Бирор вариантинг борми?
— Агар йўқ демасангиз...
— Гапир...
— Шу жирафа оға бор-ку, юқоридаги бўйнини қаерга узатса етади. Ўша айиқполвон деган жиянини тавсия қилганди. Нима деймиз?!
— Айиқполвон, майли, оғанинг ҳурмати бор.
— Лекин ташқаридагиларга нима деймиз?
— Шуям муаммоми, эртага яна мажлис ўтказ. Ҳаммасини ўзим тушунтираман.

* * *

— Муҳтарам ҳайвонлар, — дея нутқ бошлади шер. — Биз чуқур мулоҳаза юритган ҳолда бир қарорга келдик. Янги машинамизни бу борада етарлича тажриба оширган айиқполвонга топширамиз. Биз ишонамиз, айиқ полвон, албатта, бу машинани кўзланган манзилга етказади. Бизга ишонаверинг.

Хуллас, айиқполвон машинани қабул қилиб олди ва бир ҳафтадан кейин бўладиган пойгага тайёргарлик кўра бошлади. Аммо у машинани яхши тушунмасди. Баллонларни алмаштиролмас, тормозларнинг ишлаш функциясини тушунмас, қачон тўхтатиш кераг-у, қачон тезлашиш лозимлигини билмасди. Натижада машинанинг абжағини чиқарди. Яъни, маррага яқин қолганида секинлаштирувчи тормозни босиб юборди-да, борини расво қилди.

— Хўш, — деди чиябўри айиқполвонга ғазаб билан тикилиб. — Бу нимаси, машинанинг дабдаласини чиқарибсан-ку! Энди шерга нима деймиз?
— Билмасам, — деди айиқ елка қисиб.
— Менга қара, икки бочка асал ол, хушомадни тилингдан қўйма. Ора-орада жирафабойни ҳам қистириб ўт. Кейин бу сафар, албатта, ғолиб бўламан, деб ваъда бер. Тушундингми?
— Хўп...

Айиқполвоннинг асали шерни бир зумда юмшатди.
— Ҳеч қиси йўқ, — деди у асални ялаб, бошини сарак-сарак қиларкан. — Насиб қилса, бу сафар ютасан, тўғрими? Машинани ҳам тузатиб оламиз. Янги баллонлар ол, тормозини алмаштир. Ҳозиргиси яроқсиз бўлиб қолди.
— Бўпти, анави ўрмон чеккасидаги дўконда янги баллонлар тайёрлашаркан, шундан олақоламан.
— Бу нима деганинг? Бизнинг доимиз мижозимиз бор. Ана, ҳув наридаги Фил бой бор-ку, ўшанинг тормоз-у баллонларидан ол. Ҳар ҳолда, қадрдон.
— Унинг баллонлари чидармикан?
— Бу ёғи билан ишинг бўлмасин, тағин бошқа жойлардан излаб юрма, хўпми? Фил оғанинг кўнглини қолдирмаслик керак. Энди борақол.

Айиқ хурсанд ҳолга ташқарига чиқди. У ҳайдовчи бўлишнинг энг зўр йўлини ўзлаштириб олганди. Энди ҳар доим Фил оғанинг баллон-у, тормозлар харид қилар, ҳар бир мусобақадан олдин эса ҳар эҳтимолга қарши бир бочка асал тайёрлаб қўярди.
— Бу сенга, — деди бир куни Шер чиябўрини ёнига чақириб. — Бу эндигина чиққан машина, ҳали ёш. Яхшилаб таъмирлаб, кучайтириш керак. Буни бошқарадиган танишларинг борми?
— Ҳа, — деди чиябўри ялтоқланиб. — Ана, айиққа ёрдам бериб юрадиган тошбақа борку, ўша. Кеча мен ҳам мустақил бирор машина бошқарсам, деганди.
— Бўпти, унда ўшанга берақол. Ўзи яхшими?
— Гап бўлиши мумкинмас. Муҳими, асални жуда яхши кўради.

Бу Шерга мойдай ёқиб тушди. Сўнг янги машинанинг калитини чиябўрига топширди-да, инига кириб кетди.
Орадан бир қанча вақт ўтиб, чиябўрининг ҳузурига тошбақа кириб келди. Ёнидаги ёшгина машинанинг абжағи чиқиб кетган, қўлида эса асал турарди...

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:45, 17.01.2014.
Ўқилди: 4626 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6727]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3145]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3052]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2261]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2042]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1929]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1880]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1830]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1627]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик