Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Роберт Гай: «Мени «Навбаҳор»га бош мураббий этиб тайинлашмоқчи эди...»

Баҳо:
+ | -

Янги йил байрамидан сўнг “Навбаҳор”ни шуғуллантираётган Роберт Гай энди янги жамоада иш бошлади. У “Андижон” мураббийлар штабидан жой олди. 14 январь куни Гай андижонликлар билан биринчи машғулотда иштирок этди. “Андижон”га ўтиши ҳақида мураббий билан қисқача суҳбатлашдик.

— Тўғрисини айтсам, “Андижон”га ўтишим тез фурсатда ва кутилмаганда рўй берди, — сўз бошлади Гай. —  Шу боис менга ҳозир бироз қийин бўлади. Янги муҳитга мослашишим учун менга озгина вақт керак. Мен жамоага ёрдам бериш мақсадида келдим. Шунинг учун қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман. Асосий мақсадимиз эса натижа кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишдир. Менинг фалсафам шундайки, футболчи биринчи навбатда ўйин кўрсатиши лозим. Пул эса иккинчи даражали масаладир. Афсуски, ҳозирги футболчиларда пул биринчи ўринга чиқиб қолган. Бу албатта нотўғри. Чунки футбол мухлислар учун ўйналади ва уларнинг хурсанд қилишим керак. Бизнинг асосий вазифамиз ҳам ишқибозларни хушнуд этишдир.

— Сизнинг жамоадаги вазифангиз нималардан иборат бўлади?
— Азамат Биродаровичга машғулотларда ва ҳар тарафлама ёрдам бераман. Бош мураббийнинг ўз мақсади ва режалари бор. У билан ҳамфикр ишлаган ҳолда вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.  Абдураимов билан яхши муносабатдаман. У билан илгари битта клубда тўп сурганмиз. “Навбаҳор”дан кетишимни айтганимда у мени бирга ишлашга таклиф қилди.

— Бундан бир неча кун олдин “Навбаҳор”да ишлаётгандингиз. Вазият бундай ўзгаришини кутмаганмидингиз?
— Мураббийнинг тақдири шунақа бўлади. Бугун бу ерда, эртага бошқа жойда ишлаши мумкин. Намангандан ёмон хотараларим қолмади. У ерда ҳамма билан яхши муносабатда эдим. Шунинг учун улардан хафа эмасман. Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланганидан кейин ўзимни ноқулай ҳис қилдим ва кетишга қарор қилдим.

— Сизга бош мураббийликни таклиф қилишларини кутганмидингиз?
— Ҳа, декабрь ойида раҳбарият билан учрашганимда бош мураббийликни менга топширишларини айтишганди. Мен шунга яраша ўз режаларимни тузиб қўйгандим. 6 январдан эса ишга киришгандим. Кутилмаганда ўзгариш рўй берди. Дастлаб Александр Мочинов келишини айтишди. Лекин нима сабаб бўлди билмадим, Мочиновни ишлаши амалга ошмади ва у Тошкентга қайтиб кетди. Шунда раҳбарият ишни ўзим давом эттиришимни маълум қилди. Бироқ кейин Ашурматов пайдо бўлди. Менга селекционер мураббий ёки ўринбосарлар билан ишлашни таклиф қилишмоқчи эди. Аммо ўзим буни хоҳламадим.

— “Навбаҳор”даги фаолиятингизни қандай баҳолайсиз?
— Қўлимдан келганча ишлашга ҳаракат қилдим. Қандай ишлаганимга раҳбарият баҳо бериши мумкин. Агар қонишмаганида мени яна чақиришмасди. Жамоада иқтидорли ёшлар жуда кўп. Мен фақат уларни ўйлаб ачинаман. Чунки футболчилар ҳам ҳар йили мураббий алмашишидан зерикишди. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бўлади. Мураббийнинг услубига мослашиш учун вақт керак бўлади. 3 ойда мураббий алмашаверса, футболчи ҳам қайси бирига мослашишга қийналади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 08:32, 17.01.2014.
Ўқилди: 2129 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.