Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Навбаҳор» бугун «Андижон» билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Навбаҳор» Андижонда «Андижон» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинлангач, жамоанинг тайёргарлик режасига ҳам айрим ўзгартиришлар киритилди.

Наманганда давом этаётган машғулотлар якунига етгач, “Навбаҳор” 6 мартга қадар пойтахтимизда ҳозирлик кўради. Уч босқичдан иборат бўлган йиғинлар пайтида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, ПФЛ кубогида қатнашиш ҳам кўзда тутилмоқда. Жамоанинг пойтахтидаги йиғини чоғида таркибга янги ўйинчиларни жалб этиш ҳам кўзда тутилган.

Айни пайтда мураббийлар йиғинда иштирок этаётган футболчиларни саралашмоқда. Шу сабабдан айримларга жавоб берилмоқда. Ҳафта бошида дарвозабон Алишер Аҳмедов ва Вадим Любинскийларга жавоб берилганди. Куни кеча Собит Воҳидов, Жавлон Холмирзаев, Мурод Раҳмонов каби футболчиларга ҳам бошқа жамоа қидириш тавсия қилинди.

Ўз навбатида таркибга янги ўйинчилар ҳам жалб этилишмоқда. Хусусан 2013 йилги мавсум биринчи ярмида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Маҳсуд Ҳайитов сафга қўшилди. Ҳайитов мавсумнинг иккинчи ярмини “Косонсой”да бошлаган бўлсада, келишмовчилик сабабли маълум вақтини майдон ташқарисида ўтказганди. Бундан ташқари, 2013 йилги чемпионатда “Қизилқум” ва “Шўртан” клублари шарафини ҳимоя қилган Азизбек Ғуломхўжаев ҳам ҳам “Навбаҳор” машғулотларида қатнашмоқда. Футболчи мавсумлар оралиғида “Насаф” таркибида ҳам шуғулланишга улгурганди.

Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлганлигини қўшимча қилиш жоиз. Футболчилик фаолияти давомида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Сергей Захарецкий эндиликда жамоа дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритадиган бўлди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:25, 18.01.2014.
Ўқилди: 2838 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.