Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ҳаким Шокир: «Гуруҳ босқичидаги натижаларни унутамиз»

Баҳо:
+ | -

Ироқ ёшлар терма жамоаси 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалида Японияга қарши баҳс олиб боради. Жамоа бош мураббийи Ҳаким Шокир гуруҳ босқичидаги ўйинларни унутиш кераклигини шогирдларига тайинламоқда.

"Биз гуруҳ босқичидаги 3та ўйинни унутишимиз керак. Жамоага янги ўйин режасини ишлаб чиқамиз ва чорак финал ўйинигача ўз хатоларимизни тўғрилаймиз. Япония яхши жамоа эканини, Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири эканини яхши биламиз. Ярим финалга чиқишни истасак, бу жамоага қарши ўйинга тайёр бўлишимиз лозим. Япониянинг ўйин услуби бошқа жамоалар ўйин услубидан фарқ қилади. Мураббийлар штаби билан фикрлашамиз. Муваффақиятли ўйинимизни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Жамоа ўйинга тайёр бўлса, ҳар қандай рақибни мағлуб эта олади. Японияга қарши ўйин чемпион бўлиш орзусини рўёбга чиқаришдаги энг муҳим баҳс бўлади. Япониянинг гуруҳ босқичидаги 3та ўйинини ўрганамиз ва шундан келиб чиқиб таркиб танлаймиз", дейди Ҳаким Шокир.

Ироқ терма жамоаси сафида Марван Ҳуссайн Ал-Ажилий энг яхши ўйинчилардан бири бўлиб турибди. Ушбу ҳужумчи ҳар бир ўйинда гол уришга муваффақ бўлмоқда ва у 4та гол билан мусобақа тўпурарлари рўйхатида 2-ўринда бормоқда.

"Марван Ироқ чемпионатида ўйнайди. У биринчи марта менинг қўлостимда ўйнамоқда. "Аз-Зафра"нинг сўнгги баҳсида унинг ўйинини кўрдим ва аввалроқ бу футболчини кўздан қочирганимни тушундим. У мен билан биргаликда Боғдоддан учиб келди. Самолётда ёнма-ён ўтириб, терма жамоада қандай ўйнаш кераклигини тушунтириб келдим. У асосий таркибда ўйнашини кутмаганди. Боиси, кўп футболчилар анчадан бери менинг қўлостимда ўйнаб келишмоқда. Лекин у яхши кўрсаткичларга эга. У жарима майдончаси ичида хавфли футболчи. Шунингдек, Марван яхши тўпурар ҳисобланади. Мен унга ҳар бир ўйинда гол уришини таъкидладим ва унинг ҳисобида ҳозирча 4та гол бор", дейди ироқлик мутахассис.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 10:54, 18.01.2014.
Ўқилди: 4105 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик