Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Суҳроб Неъматовга «Бухоро» мухлислари томонидан ултиматум

Баҳо:
+ | -

Суҳробни биз, «Бухоро» мухлислари ёшлигидан яхши биламиз. Ўз кўз остимизда ўсиб-улғайган, катта футболга қадам қўйган маҳаллий футболчимиз “Насаф”га ўтганида бухоролик мухлислар ҳеч қандай қаршилик билдирмай, унга омад тилаб кузатиб қўйган эдик. Буни олдинга ташланган қадам деб баҳолаб ўзимизни овутган эдик. Ҳатто “Насаф” таркибида «Бухоро» дарвозасига пенальтидан гол уриб, хурсандчилик билан нишонлаганида ҳам мардларча чидадик, фаолиятига омадлар тиладик.
       
Яқинда Суҳробни жамоамизга қайдганини эшитиб, барча бухоролик мухлисларга келажакка бўлган қандайдир умид уйғонди. Ҳар ҳолда жамоани, маҳаллий ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган жамоамизнинг собиқ сардори қайтгани барча мухлисларга жамоага бўлган умидни қайта уйғотганди.

Аммо яқинда чиққан хабар барча жамоамиз мухлисларини карахт аҳволга солиб қўйди. Суҳроб “Қизилқум”га ўтаётган эмиш. Норасмий хабарларга қараганда, маблағ борасида «Бухоро» раҳбарияти билан келиша олмапти. Наҳотки минглаб мухлисларни қўллаб-қувватлашию ўз вилояти жамоаси шундай оғир аҳволда бўлганида арзимаган пул учун қўшни вилоят жамоасига ўйнаш шунчалик осон бўлса?

Бундай қарорга келаётганингда биз мухлисларни ўйламадингми, Суҳроб? Сени катта футболга олиб кирган жамоангга, мухлисларга, шу жамоага мухлислик қилаётган ота-онанг, ака-укангга ҳурматинг шуми? “Қизилқум” «Бухоро»дан қанча кўп пул тўларкан?

Фақат айбни футболчига ағдараяпмизу, лекин «Бухоро» ФК раҳбарияти, матбуот хизмати, маҳаллий журналистлар мухлисларга нега футболчиларнинг келиб-кетиши ҳақида аниқ асосли фикр билдирмаяптилар?  Футболни ким учун ўйнатяптилар?

Бу саволларга икки томондан ҳам расмий жавоб кутиб қоламиз.

Суҳробга мухлислар талаби шуки, агар бухоролик мухлисларнинг унинг олдида заррача ҳурмати бўлса ёки «Бухоро» ФКга қайтсин ёки чемпионатимизнинг кучли учлик жамоаларига ўтсин. Кучли чемпионатларда легионер бўлишини эса орзу қилиб қоламиз. Акс ҳолда унга бўлган ҳурматимиз йўқолади.

Ишонамизки, Суҳроб жамоамизга қайтади ва клуб раҳбарияти ҳам бу борада тегишли ишларни амалга оширади.

Акбар Халимов (43 нафар жамоанинг содиқ мухлислари номидан)
salom87@inbox.uz

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:33, 19.01.2014.
Ўқилди: 6777 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6807]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3175]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3073]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2304]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2067]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1984]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1944]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1857]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1649]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1570]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик