Қозоғистоннинг "Иртиш" жамоаси кеча Туркиядаги йиғин давомида Россия Биринчи дивизиони вакили "Нефтехимик" билан назорат учрашувини ўтказди. Учрашувда қозоғистонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Иккинчи бўлимда ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Бақоев оёғи билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи гол эса тезкор қарши ҳужум натижасида рақиб дарвозасидан ўрин олди. Ҳимоячилар ўз жарима майдончаси ичида тўпни россияликлардан олиб қўйиб, майдон марказига яқин турган Шавкат Саломовга етказишди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи тўпни ҳужумда очилган Бақоевга етказди. Улуғбек тўпни яна жарима майдончасига етиб келаётган Саломовга узатаётганида ҳимоячи бош билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
"Иртиш" сафида Камолиддин Мурзоев биринчи бўлим давомида ҳаракат қилган бўлса, Саломов ва Бақоев иккинчи 45 дақиқалик давомида ўйнашди.