Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини Россия премьер-лигаси иштирокчиси “Ростов”га қарши ўтказди.
Ҳар иккала жамоа учун ўйиннинг дастлабки қисми оғирроқ бошланди. Боиси узоқ танаффусдан кейинги илк баҳсда футболчиларнинг ўйинга мослашиб кетиши учун озроқ вақт керак бўлди. Миржалол Қосимов бошланғич таркибни 4-4-2 тактикаси асосида танлади. Бу эса “қалдирғочлар”нинг ҳужумкорлигини оширди. Россия премьер-лигаси иштирокичиси дарвозаси томон кетма-кет ҳужумлар уюштирган тошкентликлар қарши ҳужумда жазоланишди. Ўйиннинг 22-дақиқасида “Ростов”нинг Габон ва белоруслик легионерлари қарши ҳужумда фаол ўйнашди. Канганинг пасидан кейин Калачёв дарвозабонимиз билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди ва Бугалони доғда қолдирди – 0:1. Биринчи бўлим мобайнида “қалдирғочлар” бир неча стандарт вазиятларини амалга оширишди. 43-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни Вохид Шодиев боши билан Плетикоса қўриқлаган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Ушбу ҳисоб танаффусгача сақланиб қолинди.
Иккинчи бўлимда ростовликлар таркиби буткул алмаштирилди. “Бунёдкор” эса иккинчи тайм стартида тўртта ўзгариш қилди. Иккинчи 45 дақиқаликда ҳар иккала жамоа бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Бироқ ҳисобни бошқа ўзгартириш ҳеч бир футболчига насиб этмади.
Шу тариқа, “Бунёдкор” Дубайдаги илк назорат учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди. Миржалол Қосимов шогирдлари ушбу йиғин доирасидаги кейинги учрашувини 25 январь куни Москванинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказишади.
“БУНЁДКОР” – “РОСТОВ” 1:1 (1:1)
Голлар: Тимофей Калачёв 22 (0:1), Воҳид Шодиев 43 (1:1)
Огоҳлантириш: Каку Гело Канга 8
“Бунёдкор”: 1.Павел Бугало, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 18.Бобуржон Акбаров, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев
“Ростов” 1-тайм: 1.Стипе Плетикоса, 2.Тимофей Калачёв, 5.Виталий Дьяков, 7.Александр Шешуков, 9.Каку Гело Канга, 10.Артём Дзюба, 15.Баштуш, 19.Хрвое Милич, 25.Арсений Логашов, 49.Джано Ананидзе, 84.Александр Гацкан
“Ростов” 2-тайм: 16.Антон Амельченко, 27.Игор Лоло, 55.Сиянда Кулу, 4.Вараздат Ароян, 34.Тимофей Маргасов, 17.Александр Васильев, 18.Азим Фатуллаев, 8.Игорь Худобяк, 42.Артём Кулишев, 24.Флоран Синама-Понголь, 11.Ю Бён Су
Бош ҳакам: Хумаид Салим (Оман)