Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бобуржон Акбаров: «Дзюбага имкон бермасликка ҳаракат қилдик»

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси кеча Дубай йиғини доирасида Россия премьер-лигаси иштирокчиси “Ростов”га қарши назорат учрашуви ўтказди. “Қалдирғочлар”нинг бошланғич таркибида марказий ҳимояда Хайрулла Каримов ва Бобуржон Акбаров тандеми ҳаракат қилди. Учрашувдан сўнг жамоамизнинг янги аъзоси Бобуржон Акбаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Ростов”га қарши ўйин қандай бўлди?
- Очиғини айтсам, бундай кучли рақибга қарши биринчи маротаба тўп тепишим. Бу каби назорат учрашувлари ҳозирги пайтда бизга жудаям керак. Кўпроқ шундай баҳслар ўтказиб турсак мавсум стартигача янги жамоадошларим билан янада яхшироқ тил топишиб оламиз.

- Айни дамда Россия премьер-лигаси тўпурари бўлиб турган Артём Дзюбага қарши ҳаракат қилиш қийинчилик туғдирмадими?
- Дзюба катта тажрибага маҳоратга эга. Унга қулай вазият яратмаслик учун ҳаракат қилдик.

- “Бунёдкор”даги тажрибали футболчиларнинг ёрдамини сезиб турибсизми?
- Албатта. Аввало мураббийларнинг кўрсатмалари ва бизга қаратаётган эътиборидан хурсандман. Шунингдек, марказий ҳимояда Хайрулла Каримовнинг кўмагини доимо ҳис қилиб тураман. Хайрулла ака қай вақтда қайси позицияда туришимни ва қандай ўйнаш кераклигини айтиб туради.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:01, 23.01.2014.
Ўқилди: 3138 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.