Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Санжар Турсунов ва Улуғбек Раҳматуллаевни нима боғлайди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси қанот ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ва эстрадамиз хонандаси Улуғбек Раҳматуллаев бир-бирига ўхшашлиги аввал интернет тармоқлари орқали кўп бор айтилган, баъзилар уларни ҳатто Ҳасан ва Ҳусан деб ҳам аташган.

Ижтимоий тармоқларда эса уларни бирлаштирган суратлар ҳам тарқалган. Яқинда  футболчининг ўзи Улуғбек билан бирга тушган суратларини Instagram’даги саҳифасига жойлади.

Биз уларни қанчалик яқин эканлигини билиш учун Улуғбек Раҳматуллаев билан боғландик.

“Санжар билан аслида ака-укадекмиз, қайсидир маънода у менинг мухлисим, мен эса унинг.  Чет элларда тўп сурган пайтлари қўшиқларимни тинглаб юрар экан. Мен ҳеч ҳам ўзимни унга ўхшатмаган эдим. Аммо одамлар  бизни ака-ука деб билишар экан.

Бир дўстимнинг тўйига борсам Санжар ҳам у ерда меҳмон экан. Ўша ерда кўришиб, суҳбатлашиб қолдик. Суҳбат давомида уни жуда оқ кўнгил яхши инсонлигини билдим. Санжар менинг энг яқин укаларимдан бири. У ҳозир Анталияда мушғулот ўтказмоқда. У ердан қизиқарли видеолар жўнатиб турибди. Видеоларнинг бирида бразилиялик футболчи янги “Кечир мени” номли таронамни ёдлаб олгани туширилган (кулади)”.

Манба: www.pressnews.uz
Киритилди: 10:43, 28.01.2014.
Ўқилди: 8961 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.