Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ўзбекистонлик спортчилар «Сочи-2014» ўйинларига 3 февраль куни жўнаб кетадилар

Баҳо:
+ | -

Маълумки, жорий йилнинг 7-23 февраль кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида XXII қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилади.

Дунёнинг 80 дан зиёд давлати вакиллари иштирокида ўтказиладиган мазкур ўйинларда мамлакатимиз спортчилари (Миша Ге) музда нафис учиш, (Артем Воронов ва Ксения Григорьева) слалом ва гигант слалом бўйича ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этадилар.

Делегациямиз таркиби 11 кишидан иборат бўлиб, дастлаб 3 февраль куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг “Халқаро муносабатлар” бўлими раҳбари Баҳодир Ҳусанхўжаев бошчилигида спортчи ва мураббийларимиз Сочи шаҳрига (Тошкент вақти билан соат 02:10да) жўнаб кетадилар. Делегациямизнинг қолган аъзолари эса 4 февраль куни Сочи шаҳрига йўл оладилар.

Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Давлат байроғини кўтарилишига бағишланган тадбир 5 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 16:00га (Тошкент вақти билан соат 17:00га) белгиланган.

Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб мусобақаларга 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 12:00да Артем Воронов киришади. Шу куни кечки дастурдан ўрин олган (Тошкент вақти билан соат 20:00да) музда нафис учиш бўйича қисқа дастур баҳсларида Миша Ге ғолиблик учун кураш олиб боради.

14 февраль куни Миша Ге эркин дастур бўйича ўтказиладиган мусобақада иштирок этади. Ушбу мусобақа Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Тоғ чанғичимиз Артем Воронов 16 февраль куни гигант слалом бўйича ўтказиладиган мусобақаларда баҳс юритса, яна бир ҳамюртимиз Ксения Григорьева 21 февраль куни слалом бўйича бўлиб ўтадиган баҳсларда ўз имкониятларини имтиҳондан ўтказади.

Ва ниҳоят, 22 феврал куни Артем Воронов слалом бўйича ўтказиладиган баҳсларда иштирок этади. Мазкур мусобақалар Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади.

XXII қишки Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган барча юртдошларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:12, 28.01.2014.
Ўқилди: 3333 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3714]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2836]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1983]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1860]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1831]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1575]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1544]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1464]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1452]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1312]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.