Кириш Регистрация

Махсталиев "Коппе Карнавале" олдидан хет-трик қайд этди

Баҳо:
+ | -

Италияга жўнаб кетиш олдидан Илҳом Мўминжонов шогирдлари охирги назорат ўйинида ғалаба қозонишди.

"Коппа Карневале"да иштирок этадиган "Пахтакор" ёшлар жамоаси "Чилонзор" стадионида Ғузорнинг "Шўртан" клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечиб, рақиблар ҳисобни очишди. "Пахтакор" аъзоларининг ҳаракатлари эса унчалик қовушмади. Лекин танаффусдан сўнг Мўминжонов жамоаси суръатни ошириб, рақибни кескин ҳужумлар билан шошириб қўйди. Тез орада Сиддиқовга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Махситалиев унумли фойдаланди. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан Иззатилла Абдуллаев меҳмонлар посбонини доғда қолдирди. Кейин ғузорликлар мувозанатни тиклашди.

Охирги 15 дақиқаликда эса ёшларимиз яна икки пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Рақиб ҳимоячиларининг ўта қўпол ҳаракатларидан кейин Махситалиев ҳар икки жарима зарбасидан тўп киритди. Шундай қилиб, ёшлар жамоаси учрашувда зафар қучди.

"Пахтакор" - "Шўртан" - 4:2 (0:1)
Голлар: Махситалиев 3та, Иззатилла Абдуллаев.
"Пахтакор": Эргашев, Толипов, Иброҳим Абдуллаев, Убайдуллаев, Комилов, Болтабоев, Соҳибов, Темур Ҳакимов, Сиддиқов, Махситалиев, Жасур Ҳакимов.
Захирадан тушганлар: Талгатов, Иззатилла Абдуллаев, Сидоров.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 07:57, 29.01.2014.
Ўқилди: 3195 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8945]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6462]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5357]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3745]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3538]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2602]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2376]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2357]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2304]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик