Кеча Самарқанд вилоят футбол федерацияси кубоги учун Тайлоқ туманидаги "Қўшчинор" стадионида икки ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Учрашувларнинг биринчисида "Динамо" ёшлар жамоаси ва "Шердор" дарвозаларни ишғол эта олмади. 0:0 ҳисобида якунланган ўйиннинг қўшимча бўлимларида ҳам тенглик сақланиб қолди. Пенальтилар сериясида омад Биринчи лига вакили "Шердор"га клуб боқди ва тўрт марта аниқ зарба бера олган бўлса, "Динамо" ёшлари икки марта пеналтидан аниқ фойдалана олмади.
Иккинчи учрашувда Биринчи лиганинг яна бир вакили "Регистон" рақиби бўлган "Қўшчинор"ни ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб этди.
Самарқанд вилоят футбол федерацияси кубоги. 27.01.2014
Ярим финал. "Қўшчинор" стадиони (Тайлоқ)
"Динамо" (ёшлар) - "Шердор" 0:0 (пен 2:4)
"Регистон" - "Қўшчинор" 3:0
Бугун турнирнинг якуний учрашуви бўлиб ўтади. Унда икки биринчи лига вакили "Шердор" ва "Регистон" майдонга чиқади.
Финал. 28.01.2014
"Қўшчинор" стадиони. 11:00
"Шердор" - "Регистон"