Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Сeонгнам» бир миллион доллар маош оладиган Сeрвeр Жeпаровни трансфeрга қўйди

Баҳо:
+2 | -

Қишки ўқув-йиғин машғулотларига шўнғиган "Сеонгнам" ФК (клуб қишда номидаги "Илва Чунма"ни олиб ташлади) трансфер ва тайёргарлик ишларига зўр берган. Ўтган мавсумда Кей-лигада кўнгилдагидек қатнаша олмаган клуб қишда катта ўзгаришлар остонасида турибди.

Энг аввало жамоа бош мураббийи Ан Ик Су истеъфога чиқарилиб, Парк Жонг Хван бош мураббийликка тайинланди. Янги мураббий легионерлар масаласини хал қилишни мақсад қилган кўринади. Сеонгнамда ўтган мавсумда 4 нафар легионер тўп сурди: ижарага олинган уругвайлик Федерико Мартино ижара муддати тугаганлиги сабаб ортига қайтадиган бўлди, черногориялик Иван Вукович жамоада қолади, ўзбекистонлик Сервер Жепаров ва австралиялик Брендан Хамил кабилар эса трансферга қўйилди. Сўнгги маълумотларга кўра Брендан Хамил аллақачон Кей-лиганинг бошқа клуби "Ганвон"га ўтишга муваффақ бўлди.

Трансферга қўйилганлар ва легионерлар ҳақида янги бош мураббий Парк Жонг Хван: "Иван Вукович йиғинлар давомида яхши таассурот қолдирди. Бир қанча машғулот ўйинларда у менга ёқди".

Ўтган мавсумда жамоанинг "юраги" дея мақталган Сервер Жепаров ҳақида эса у: "Йилига бир миллион доллар маош оладиган ушбу футболчида камчиликлар кўп. Ундан кўра бундай суммага бир нечта футболчини ўйнатганимиз маъқул", деган.

"Бест Элевен" нашрига кўра, ўтган мавсумда гарчи матбуот ва кенг жамоатчиликка маълум қилинмаган бўлса ҳам, клубнинг ўзида "Жепаров маошига яраша ўйнаяптими?" деган савол ва муҳокамалар бўлиб ўтган. Ҳозирча муаммо Жепаровни сотиб оладиган клуб чиқиш-чиқмаслигида қолмоқда.

Отабeк Йўлдошeв, Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:04, 29.01.2014.
Ўқилди: 5681 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.