Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Эдгар Гесс собиқ жамоасидан мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга пойтахтда тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси бугун (30 январь) навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга чиқишди. Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, ғузорликларга бу гал “Шўртан”нинг кўп йиллик собиқ бош мураббий Эдгар Гесс жамоаси спарринг рақиб бўлди. Шу билан бирга “Бухоро” таркибида ўтган йиллар давомида “Оқ бўрилар” шарафини ҳимоя қилган Нодир Жўраев, Шавкат Раимқулов, Предраг Вуйович, Шукур Жумабоев, Баҳриддин Ваҳобов каби футболчилар ҳам ҳаракат қилишди.  

Ўйиннинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида кечди. 20-дақиқада учрашув бош ҳаками Асрор Алиқуловни бурчак зарбасини қайтариш вақтида ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади, деб топди ва 11 метрлик жарима белгилади. Пенальтини Суҳроб Неъматов аниқ амалга оширди - 1:0. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ўнг қанотдан Ботир Қодирқулов стандарт вазиятдан тўпни жарима майдончаси ичига ўзатди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Александр Востриков мувозанатни тиклади - 1:1.

Учрашув бошланганига ярим соат бўлган бир вақтда чап қанотдан олдинга ташланган Ботир Қодирқулов тўпни жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Дилшод Умархонов боши билан аниқ зарба бериб, ғузорликларни олдинга олиб чиқди - 1:2.

Энди Мухтор Қурбонов жамоаси навбатдаги учрашувни 2 февраль куни пойтахт “темирйўлчилари”га қарши ўтказишади. Учрашув соат 15:00 да Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” учун мазкур ўйин 8 февраль куни ОЧЛ турниридаги дастлабки баҳс олдидан ўзига хос сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

“Бухоро” – “Шўртан” – 1:2
 Ҳакамлар: З.Қодиров, Б.Қодиров, Р.Шояхметов
"Шўртан": Роман Абдулов, Зоҳид Раупов, Ҳусниддин Ғофуров (Умар Эшмуродов, 50), Асрор Алиқулов (Сирожиддин Аллаев, 53), Жамол Отақулов (Висол Магерамов, 46), Ботир Қодирқулов (Олим Каримов, 48), Ғуломҳайдар Ғуломов (Санжар Тўрақулов, 53), Абдулатиф Абдуқодиров, Александр Востриков (Мақсуд Маҳмудов, 50), Дилшод Умархонов (Жамшид Ҳошимов 31), Ислом Каримов (Ғулом Раҳмонов, 55).
Голлар: Суҳроб Неъматов (20-пенальти) - Александр Востриков (21),  Дилшод Умархонов (30).

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:14, 30.01.2014.
Ўқилди: 2777 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик