Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Коппа Карнавале» регламенти ҳақида

Баҳо:
+ | -

3 февраль куни Италиянинг Виарежжио шаҳрида анъанавий "Коппа Карнавале" халқаро мусобақаси бошланади. Ўзбекистон номидан иштирок этадиган Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ҳам ушбу турнирда иштирок этишидан хабарингиз бор. 

Мусобақа регламенти ҳақида қисқача тушунтириш бериб ўтамиз. 

Турнирнинг биринчи босқичида 32та терма жамоа 8та гуруҳга бўлинади. Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига чиқади. Шунингдек, гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4та жамоа ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Бунда ихтиёрий гуруҳлардаги 4та жамоа эмас, дастлабки 4та (1,2,3,4-гуруҳлар) гуруҳлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 2та жамоа ва кейинги 4та (5,6,7,8-гуруҳлар) гуруҳлардан 2та жамоа кейинги босқичга чиқади. Масалан, 8-гуруҳда иштирок этаётган "Пахтакор" 2-ўринни эгалласа, плей-оффга чиқиши учун 5,6,7,8-гуруҳлардаги 2-ўринни олган жамоалар орасида энг яхши 2та клуб сафида бўлиши керак.

Шу тариқа, гуруҳдан плей-оффга 12та жамоа чиқади. Италиянинг "Фиорентина", "Ювентус", "Милан" ва "Интер" клублари эса мусобақага 2-босқичдан қўшилишади. 

Гуруҳдаги ўринлар эса қуйидаги параметрлар орқали аниқланади:

1) ўзаро ўйинлардаги очколар сони;

2) ўзаро ўйинларда тўплар нисбати;

3) барча ўйинларда тўплар нисбати;

4) барча ўйинларда кўп гол урган жамоа;

5) мусобақада рўйхатдан ўтказилган футболчиларнинг ўртача ёши кичик бўлган жамоа;

6) қуръа.

Регламентга муфовиқ, мусобақада 1995 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар ва яна 4 нафар 1995 йилда туғилган футболчи иштирок этиши мумкин. Турнир 3-17 февраль кунлари оралиғида ўтказилади. 

"Карнавал кубоги":

"А" ГУРУҲИ

1-гуруҳ: "Аталанта", "Нордшелланд" (Дания), D серия терма жамоаси, "Гуарани" (Парагвай)

2-гуруҳ: "Наполи", "Андерлехт" (Бельгия), "Палермо", "Апиа Лейхардт" (Австралия)

3-гуруҳ: "Рома", "Бенфика" (Португалия), "Ливорно", "Энвигадо" (Колумбия)

4-гуруҳ: "Торино", "Стабек" (Норвегия), "Сиена", "Сантос Лагуна" (Мексика)

"В" ГУРУҲИ

5-гуруҳ: "Сампдория", "Риека" (Хорватия), "Реджина", Конго U17

6-гуруҳ: "Лацио", "Беласика Струмика" (Македония), "Варезе", "Насьонал" (Парагвай),

7-гуруҳ: "Эмполи", "ПСВ Эйндховен" (Голландия), "Верона" (Италия), "Лиак Нью-Йорк" (АҚШ)

8-гуруҳ: "Парма", "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Специя" "Деспортиво" (Бразилия)

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:52, 31.01.2014.
Ўқилди: 3558 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.