Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Виталий Денисов: "Ўзимни анча яхши ҳис қила бошладим"

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Локомотив» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов «темирйўлчилар»нинг Португалия йиғини якунлангач, клуб расмий сайтига қисқача интервью берди.

- Йиғин қандай ўтди?
- Қишда бир нечта йиғин бўлиб ўтади, уларнинг барчаси муҳим. Португалиядаги йиғиндан олдин мураббий биздан нима истаётганини маълум қилди. Маълум бир тизимда ишладик, Леонид Станиславовичнинг айтишича, йиғинга белгиланган режаларнинг барчаси амалга ошибди.

- Ҳозирги формангиз қандай?
- Жисмонан ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳа, дастлабки машғулотлардан сўнг мушакларим жуда қаттиқ оғриди, бироқ массажчиларимиз ва шифокорларимиз ёрдамида бу оғриқлар йўқолди. Бундан ташқари, бассейндаги тикланиш машқлари ҳам ёрдам берди.

- Иккита назорат учрашувида «Локомотив» битта ҳам гол ўтказгани йўқ. Ҳимоя шунчалик мустаҳкамми?
- Келинглар, рақибларимизнинг савиясини ҳам унутмайлик. Очиқчасига бизга қарши жуда кучсиз жамоалар ўйнади дея олмайману, лекин савия барибир фарқ қилади. Биринчи ўйинда бизга учинчи лига жамоаси рақиблик қилди, иккинчи баҳсда эса жамоа сафида бир қатор кўрикдан ўтаётган футболчилар бўлган экан.

Ҳеч ким гол ўтказиб юборишни ёқтирмайди, шу боис биз имкон қадар максимал тарзда ўйнашга уриндик. Ғалабалар, бунга қўшимча тарзда қуруқ ўйинлар бизга руҳий томондан ишонч бағишлаши аниқ.

- Иккинчи йиғинни жамоа Чиклана-де-ла-Фронтера деган жойда олиб боради. Машғулотлар бўлиб ўтадиган жойнинг чиройлилиги қанчалик муҳим?
- Тўғрисини айтганда, бу жойни биринчи бор эшитишим. Шубҳасиз, чиройли манзара қўшимча куч бағишлайди. Бироқ энг асосийси бу жойларда ишлаш учун барча шароитнинг бўлиши. Табиатнинг чиройи бу иккинчи даражали.

- Андалусияда «Локомотив» Польша вице-чемпиони «Лех», Чехия вице-чемпиони «Спарта», Болгария чемпиони «Лудогорец» каби кучли клубларга қарши ўйнайди. Рақиблар ёмон эмас, тўғрими?
- Кўрамиз. Улар билан ўйнаб олайлик, кейин ўз фикрларимни билдираман. Доим йиғиннинг бошида кучсизроқ, кейин эса кучли рақиблар билан ўйнаймиз. Шунда расмий ўйинларга яқин яхши формада бўламиз. Ўйлашимча, мураббийлар нима қилишаётганини жуда яхши билишади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 01.02.2014.
Ўқилди: 3427 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.