Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

«Насаф» бугун «Урал» билан назорат учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

Бу йилги хорижий йиғинларнинг иккинчи қисмини БААда ўтказаётган “Насаф” жамоаси бугун Дубай шаҳрида назорат учрашувини ўтказади. Назорат учрашувида жамоанинг рақиби Россиянинг Свердловск вилояти, Екатеринбург шаҳрининг “Урал” жамоаси бўлади.

“Урал” жамоаси 2013 йилдан яна РПЛда иштирок этмоқда. Куни кеча “Урал” клуби Абу-Даби шаҳрида Москванинг “Спартак” клуби билан назорат учрашуви ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни жамоанинг венгриялик легионери Владимир Коман 21-дақиқада ва  жамоа тўпурари Спартак Гогниев 60-дақиқада пенальтидан киритган.

Жамоада Заболотный, Новиков, Хозин, Белозеров, Данцев, Лунгу Чисамба (Замбия), Горбанец, Фидлер, Герсон Асеведо (Чили), Берхамов, Владимир Коман (Венгриия), Дорожкин, Ерохин, Бочков, Гогниев, Ставпец каби ўйинчилар фаолият олиб боришмоқда. Дарвозабон Николай Заболотный яқинда Москванинг “Спартак” жамоасидан “Урал” сафига келиб қўшилган. 

“Урал” жамоаси РПЛ биринчи даврасидан сўнг 19 ўйинда 12 очко тўплаб, турнир жадвалининг 15-поғонасини банд этиб турибди. Эслатиб ўтамиз, РПЛда 16 жамоа иштирок этади.

“Насаф”нинг бугунги назорат учрашуви БАА йиғинидаги ягона учрашув бўлади. Жамоа вакиллари БААдаги йиғинни 5 февраль куни якунлашади ва 6 фераль куни у ердан Доҳа шаҳрига, “Ал-Жайиш”га қарши ОЧЛ-2014 плей-офф учрашвини ўтказиш учун жўнаб кетишади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:29, 02.02.2014.
Ўқилди: 3190 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11757]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11490]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5210]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4954]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4873]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2497]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2344]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2263]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2147]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.