Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев айни вақтда «Иртиш» билан Туркиядаги машғулотларда қатнашмоқда. У журналистларга янги мавсум тайёргарлиги ҳақида интервью берди.
– Мавсумга тайёргарлик қандай кечмоқда? Жамоа қандай режаларни олдига қўйган.
– Жамоа олдига катта вазифалар қўйилган. Одатда тайёргарликни Туркияда ўтказмас эдик, шунинг учун бу галги мавсумолди тайёргарлик яхши кечмоқда. Энг яхши томони шундаки, бу ерда спаринг рақиб топиш осон. Айни вақтда таътилдаги кўп жамоалар Туркияда.
– Чемпионатдаги рақобатчиларнинг қандай тайёргарлик кўраётганидан хабарингиз борми?
– Тўғриси, бу ерда бизда бир хил режим. Меҳмонхонадан стадионга, стадиондан машғулотга. Шунинг учун вақтимиз кам. Лекин интернет орқали рақиблар ҳақида маълумот олиб йигитлар билан муҳокама қилиб турамиз.
– Сиз терма жамоа таркибида Осиёда ўйнагансиз, клуб таркибида эса Европа лигасида. Айтингчи, икки минтақа футболида қандай фарқ бор?
– Осиёда тез фикрлашингиз керак. Еропада эса атлетик футбол биринчи ўринга чиқади.
– Ўтган мавсумдан кўнглингиз тўлдими?
– Тўғрисини айтсам, йўқ. Ўтган мавсумда жуда кам гол урдим ва ва ҳаммасини бу мавсумда тўлдираман.
– Футболчилик фаолиятингизни тугатгандан кейин нима иш билан шуғулланмоқчисиз?
– Бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ. Чунки ҳали футболчиман ва мақсадим ўзимдан яхши ном қолдириш. Сизга айтишим мумкинки, аниқ мураббий бўлмайман. Бу иш менга эмас. Бу жуда масулиятли вазифа. Ҳар бир футболчини ўрганиш керак. Бу менинг қўлимдан келмайди»,- дейди Улуғбек.