Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Спорт тарихидан энг зўр 21та сурат

Баҳо:
+ | -

Дунё спортида турли йилларда энг маҳоратли фото суратчилар томонидан тарихга муҳрланган "шедевр асарлар" гулдастасини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Мириқиб томоша қилинг ва ўз баҳоингизни беринг.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

1) 2007 йил 10 июнь. «Формула-1», Канада Гран-приси. Роберт Кубица ва Ярно Трулли тўқнашуви. Бунинг оқибатида соатига 300 км тезликда кетаётган Кубица трассадан чиқиб кетади. Ушбу ходисадан сўнг Робертни касалхонага олиб кетишади. Спортчининг бахтига жароҳат жиддий бўлиб чиқмади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

2) 1969 йил 19 ноябрь. «Маракана» стадиони, Рио-де-Жанейро. Пеле ўз фаолиятидаги 1000-голини киритганидан сўнг кўз ёшларини тия олмади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

3) 1986 йил 22 июнь. Мексика. ЖЧ чорак финали. Аргентина  Англия. Марадона қўлини ишга солади ва иккинчи бўлим бошида хисобни очади. Бир оздан сўнг унинг ўзи яна гол уриб хисобни 2:0 га етказади. Ўйин якунида Гари Линкер хисобни қисқартиради, лекин бу жамоага ёрдам бермайди. Аргентина ўшанда жаҳон чемпиони бўлади, Марадона эса мундиалнинг энг яхши ўйинчиси деб топилади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

4) 1997 йил 28 июнь. Лас-Вегас. Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд ўртасидаги иккинчи жанг. Биринчи жангни бой берган Тайсон реванш жангда рақибининг қулоғини тишлаб олади ва унинг ушбу қилиғи тарихга киради. Бу қилмиши учун Тайсонни жаримага тортилиб, дисквалификация қилинади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

5) 1989 йил 15 апрель. «Хиллсборо» стадиони. Футбол тарихидаги энг аянчли воқеалардан бири. Шеффилддаги стадионда келиб чиққан тартибсизликларда  «Ливерпул»нинг 96 нафар мухлиси хаётдан кўз юмади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

6) 2012 йил август. Тауэр кўпригида Олимпиаданинг олтинчи халқаси сифатида Ойни кўришингиз мумкин. Ташкилотчиларга қойил!

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

7) 1994 йил 17 июль. Пасадина, АҚШ. Жаҳон чемпионати.
Финал: Бразилия  Италия. Асосий ва қўшимча вақт нурсиз дурранг билан якунланади ва чемпион номи пенальтилар сериясида аниқланади. Италияликлар юлдузи, жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиларидан бири Роберто Баджо пенальтини ноаниқ амалга оширади. Ушбу ноаниқ зарба бразилияликларни тетракампеонга айлантиради.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

8) 2007 йил 8 сентябрь. Пенсильвания. Американча футбол бўйича талабалар лигасининг «Пенн Стэйт» жамоаси иштирокидаги баҳсни кузатиш учун 110 минг мухлис стадионга ташриф буюради ва оқ денгиз манзарасини ҳосил қилишади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

9) 1989 йил 6 сентябрь. ЖЧ-90нинг саралаш учрашуви. Швеция  Англия. Англиялик марказий ҳимоячи Терри Бутчер  ўйин бошида пешонасини жароҳатлаб олади. Шунга қарамасдан, у ўйинни давом эттиради. Тез орада унинг оқ футболкаси қизилга бўялади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

10) 2007 йил 21 июль. Мельбурн, Australian Open. Серена Уильямснинг 1/8 финалда Елена Янковични мағлубиятга учратганидан кейинги хурсандчилиги. Ўшанда Уильямсларнинг кичиги кетма-кет жароҳатлар ва ўйиндан ташқари муаммолар сабаб, 2006 йилги мавсумни 95-ўринда якунлаган эди. Унинг муваффақиятларига ҳеч ким - на ҳомийлар, на мухлислар ва на мутахассислар ишонишган эди. Лекин Серена ўз иродасини намойиш этди ва турнир финалида Мария Шарапова устидан ғалаба қозониб, Австралия Очиқ чемпионатининг ғолибасига айланади. 

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

11)  1997 йил 7 март. Чикаго. «Индиана»га қарши кечган баҳсда Деннис Родман тўпни олиб қўйишнинг янги усулини қўллади. Умуман, баскетболда тўпни олиб қўйиш бўйича унча-бунча одам Родманнинг олдига туша олмасди.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

12) 2009 йил 27 май. Рим. Чемпионлар Лигаси финали. «Барселона»  «Манчестер Юнайтед». Ўйин якунланишига 20 дақиқа қолганида  Лионель Месси ноодатий ва мухим голлардан бирини киритади ва ҳисобни 2:0 га етказади. Якунда Кубок Гвардиола жамоасига насиб этади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

13) 2012 йил 15 июнь. Евро-2012. Украина ва Франция кечки Донецк осмони остида баҳс олиб боришмоқда.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

14) 2012 йил 7 август. Лондон Олимпиадаси. Пекин олимпиадаси ғолиби хисобланган германиялик оғир атлетикачи 196 кг вазндаги тошни кўтариш пайтида омадсизликка учради. Атлет жиддий жароҳат олмади, лекин хатоси туфайли мусобақадан четлатилди.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

15) 1982 йил 13 июнь. Барселона. ЖЧ ўйини. Аргентина  Бельгия. Диего Марадона бельгияликларнинг олти нафар футболчисига қарши. Бельгияликларнинг ҳамма бир кишига шиори ўз натижасини беради ва якунда улар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишади. Бу эса европаликларнинг гуруҳда биринчи бўлишини таъминлайди.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

16) 2010 йил 11 июль. Йоханнесбург. ЖЧ финал ўйини. Голландия  Испания. Найджел де Йонг (ўнгда) Хаби Алонсога ҳужум қилмоқда.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

17) 2011 йил 6 апрель. Лондон. Уэйн Руни Чемпионлар Лигаси чорак финалида Челси дарвозасига киритган голини нишонламоқда.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

18) 2006 йил 9 июль. Берлин. ЖЧ финали. Италия  Франция. Қўшимча вақт ўтиб бораётган бир пайтда Зидан рақиби Матераццининг кўкрагига боши билан зарба беради ва қизил карточка олиб майдондан четлатилади. 

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

19) 2005 йил 12 апрель. Чемпионлар Лигасида Милан дербиси. Дастлабки баҳсда Милан 2:0 хисобида ғалаба қозонган. Жавоб учрашувида ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда, Камбьяссо киритган иккинчи гол инобатга олинмайди. Натижада Интер мухлислари стадионда тартибсизликларни келтириб чиқаришади. Бунинг оқибатида стадионда ёнғин содир бўлади. Ўйин тўхтатилади. Лекин Руй Кошта ва Марко Матерацци ушбу ёнғинни узоқ вақт томоша қилишади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

20) 2008 йил 21 май. Москва. Чемпионлар Лигаси финали. «Манчестер Юнайтед»  «Челси». Пенальтилар серияси. Режа бўйича Жон Террининг ушбу зарбаси аристократларга совринни олиб бериши керак эди. Лекин лондонликлар сардори Лужникининг хўл майдонида сирғаниб кетади ва тўп дарвоза устунига бориб тегади.

Спорт тарихидаги энг зўр 21та сурат

21) 1998 йил 14 июнь. Солт-Лейк-Сити. МБА. 6-финал баҳси. Юта-Чикаго. Фақатгина буюк ўйинчилар билан бундай ажойиб ҳолатлар содир беради. Ўйин якунланишига 5 сония қолганида олинган 2 очко чикаголикларни чемпионга айлантиради. Майкл Жордан ушбу баҳсда ўз жамоасига 45 очко олиб келади.

Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 11:09, 04.02.2014.
Ўқилди: 10916 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.