Кириш Регистрация
24/06 00:00 Шотландия 0-1 Венгрия
24/06 00:00 Швейцария 1-1 Германия
24/06 03:00 АҚШ 2-0 Боливия
24/06 06:00 Уругвай 3-1 Панама
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия
26/06 03:00 Перу - Канада
26/06 06:00 Чили - Аргентина
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия

«Қизилқум» Тошкентда 3та назорат ўйинини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга дастлабки тайёргарлик босқичларини олиб борган «Қизилқум» жамоаси аъзолари 4 февралдан ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда давом эттирмоқда.
 
Режага кўра, кончилар учун мазкур йиғин ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Навоийда ўтган дастлабки йиғинларда кўпроқ футболчиларнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилганди. Тошкентда эса бош мураббий Юрий Лукин жамоа таркиби ва ўйин амалиётини шакллантиришни кўзлаган.
 
Шу боис, навоийликлар пойтахтда ўтадиган йиғин давомида бир қатор синов-назорат учрашувларида майдонга тушадилар. Жумладан, «Қизилқум» футболчилари илк ўртоқлик ўйинини 5 февраль куни «Олмалиқ» жамоаси билан ўтказади. Учрашув соат 11.00 да сунъий қопламали «Чилонзор» футбол майдонида бошланади.
 
Шунингдек, кончилар 7 февраль куни «Бухоро», 9 февралда эса «Оқтепа» вакиллари билан куч синашади.
 
«Қизилқум» футбол клуби раҳбариятининг билдиришича, мазкур йиғинда бир қатор легионер ва янги ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтиши кўзда тутилган.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 23:14, 04.02.2014.
Ўқилди: 2972 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.