Санжар Турсунов Украинанинг "Ворскла" клуби машғулотларига қўшилган илк кунлардан бошлаб бошлаб полтаваликлар мураббийлар штаби унинг ўзгача техникаси, тўп билан муомаласи ва майдондаги фикрлари борасида гапира бошлашди. Шунингдек, у ўрта чизиқда универсал футболчи бўлиб, ҳар икки қанотда ва ҳужумчи ортида бирдек ўйнай олади. Шиддаткор, тиниб-тинчимас, ҳаттоки ҳар иккала оёқда муаммосиз зарба бера оладиган футболчи катта футболда ноёб ҳодиса.
Сачко бошчилигидаги мураббийлар штаби қарор қабул қилди: бугундан бошлаб Ўзбекистон терма жамоасининг 27 ёшли футболчи, Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси "Ворскла" билан бир йиллик шартнома имзолади ва у яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
"Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланган ва Тошкентда туғилган футболчи шу пайтгача Россия Премьер-лигасининг иккита жамоаси — "Волга" ва "Алания" шарафини муносиб ҳимоя қилган. У доимий равишда ўз терма жамоаси сафига жалб қилинади. У ерда ҳам шерикларига голли паслар узатади, ўзи ҳам голлар уриб туради.
Оренбургнинг "Газовик" жамоаси сўнгги кунларгача ўзининг етакчисини қўйиб юборишни истамади, бироқ Санжар ўз йўлини танлади ва "Ворскла" билан юқори чўққиларни забт этиш иштиёқида ёнмоқда.
"Ворскла" матбуот хизмати.