Франциялик футболчи Франк Риберининг думба мушакларида қон қотиб қолгани учун кеча, 6 февраль куни у операция қилинди. "Бавария" ярим ҳимоячиси клиникида якшанба кунигача қолади. Шундан кейин эса бир нечта ҳафта давомида машғулотларда иштирок эта олмайди.
Рибери "Арсенал"га қарши ўйинга тайёр бўладими ёки йўқми, буни билмадим", дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "Арсенал" ва "Бавария" ўртасидаги "Эмирейст"даги ўйин 19 февраль куни бўлиб ўтади.













