Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Дмитрий Губерниев ўз узрини эфирда маълум қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Россиялик спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев 9 февралга ўтар кечаси Twitter’даги саҳифасида Ўзбекистонни «Тожикистон» деб эълон қилиб юбориши юзасидан навбатдаги фикрларини билдирди.

7 февраль куни, Сочи-2014 Қишки Олимпиада ўйинлари очилиши вақтида, саҳнага Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари чиқиб келаётган вақтда, очилиш маросимини «Россия 1» телеканали орқали жонли эфирда шарҳлаб бораётган Дмитрий Губерниев: «Тожикистон терма жамоасини олқишлаймиз», – деган. Ушбу ҳолат телеканалнинг ўзбекистонлик томошабинлари норозилигига сабаб бўлган, интернет-фойдаланувчилари шарҳловчининг узр сўрашини талаб қилишган.

8 февраль куни Дмитрий Губерниев ўз расмий сайти орқали Ўзбекистон аҳлига мурожаат қилиб, эфир вақтида рўй берган хатолик учун узр сўради ва Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларга омад тилади. Мурожаати эълон қилинганидан кўп ўтмай, Губерниевнинг сайти оффлайнга кетди.

9 февралга ўтар кечаси Twitter микроблоглар хизматидаги саҳифаси орқали Дмитрий Губерниев низоли масалага яна тўхталиб, жумладан шундай деди: «Қадрли ўзбекистонликлар! Олимпиада очилишини шарҳлаш вақтида йўл қўйганим хато учун узр сўрайман. Спортчиларингизга муваффақиятли иштирок тилайман».

Дмитрий Губерниев твиттеридан скриншот

Дмитрий Губерниев твиттеридан скриншот

«Дўстлар, биз барчамиз одамлармиз ва ҳаммада ҳам хато бўлади. Ўзбекистонга қарши ҳеч қандай ғаразли ниятим йўқ ва бўлмаган ҳам. Узрларим самимий», – дейди Губерниев.

Дмитрий Губерниев твиттеридан скриншот

Дмитрий Губерниев твиттеридан скриншот

Юз берган воқеа муносабати билан баъзи бир одамларнинг ҳаддан ташқари тажовузкорлигини тушунмаётган Губерниев: «Наҳотки ҳеч қачон хато қилмаган бўлсангиз?», – дея савол билан мурожаат қилган ва шундай қўшимча қилган: «Агар эфирда узр сўрашга рухсат беришса – мен албатта узр сўрайман».

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 13:35, 09.02.2014.
Ўқилди: 4442 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.