Таниқли немис мутахассиси Феликс Магат "Гамбург" бош мураббийи бўлиши мумкин. 60 ёшли мутахассиснинг ушбу клубга қайтиши тўғрисидаги хабар жамоанинг кетма-кет 3 ўйинда мағлубиятга учраганидан сўнг пайдо бўлган.
Германиянинг Sportal сайти хабарига кўра, Магат нафақат "Гамбург" бош мураббийи Берт ван Марвейгнинг ўрнига ўтириши, балки президент Карл-Эдгар Ярхов ёки спорт директори Оливер Кройцер лавозимини ҳам олиши мумкин.
Қайд этиш керак, айни вақтда "Гамбург" Бундеслига жадвалининг охиргидан битта олдинги поғонасидан жой олиб турибди.