Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

"Шўртан" навбатдаги йиғинни бошлади

Баҳо:
+ | -

Бугун 10 февралдан эътиборан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси футболчилари қишки ўқув-йиғин машғулотларининг учинчи босқичини бошлаб юборишди. Аввалдан ишлаб чиқилган режага кўра бу босқич ҳам пойтахтда ташкиллаштирилади.

Хабарингиз бор, Мухтор Қурбонов бошқарувидаги жамоа 7-19 январь кунлари Ғузорда (биринчи босқич) кейин эса 25 январдан 5 февралга қадар бўлган муддат оралиғида Тошкентда (иккинчи босқич) тайёрланишди.

Айни шу кунларда бўладиган машғулотлар жараёни яна Олий лигага қайтиш мақсадида жиддий тайёрланаётган жамоа учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Бу даврда асосий эътибор ўйин амалиётига қаратилиши режалаштирилган. “Шўртан” футболчилари машғулотлар билан бир қаторда, нафақат синов назорат учрашувларини ўтказишади, балки ҳар йили мавсум арафасида ташкиллаштириладиган ПФЛ Кубоги турнирида ҳам иштирок этишади. Бундай ҳолатда бош мураббий Мухтор Қурбонов футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун кўпроқ имконият беришни ҳам кўзлаб турибди. Яъни йиғинда қатнашаётган футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда ПФЛ Кубоги турнири ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга имкон қадар 90 дақиқадан туширишни ўйлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Оқ бўрилар” жамоаси ПФЛ кубогидаги дастлабки учрашувларини эртага – 11 февраль куни “Навбаҳор”га қарши ўтказади.

“Шўртан” жамоасининг жойлашган гуруҳи ва ўйинлари тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз:

“D» гуруҳи
«Навбаҳор» (Наманган)
«Локомотив» (Тошкент)
«Пахтакор-2» (Тошкент)
«Шўртан» (Ғузор)

1-тур. 11 февраль
«Навбаҳор» - «Шўртан» 11.00, РСМФМ
«Локомотив» - «Пахтакор-2» 13.30, РСМФМ

2-тур. 13 февраль
«Шўртан» - «Пахтакор-2» 11.00, РСМФМ
«Навбаҳор» - «Локомотив» 13.30, РСМФМ

3-тур. 15 февраль
«Локомотив» - «Шўртан» 11.00, РСМФМ
«Пахтакор-2» - «Навбаҳор» 13.30, РСМФМ.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 17:22, 10.02.2014.
Ўқилди: 3014 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.