Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЖЧ-2014ни фалаж ўсмир бола очиб беради

Баҳо:
+ | -

Шу йил ёзда Бразилияда бўлиб ўтадиган Мундиал баҳсларининг очилиш маросими ҳақида баъзи маълумотлар пайдо бўлди. Чемпионатнинг илк ўйинида оёғи фалаж ўсмир тўпни ўйинга киритиб бериши билан ЖЧ-2014га старт берилади, деб ёзади Daryo.

Юра олмайдиган ўсмир тўпни махсус экзоскелет ёрдамида тепади. Мазкур ташқи  механик скелет бош мия сигналлари воситасида тананинг пастки қисмини ҳаракатлантиради. Мия тўлқинларини дастлаб бошга (ёки ҳатто бош чаноғи ичига) ўрнатилган датчиклар қабул қилиб олади, кейин уларни симсиз тарзда экзоскелетга узатади. Экзоскелет ҳар бир сигналга бўйсуниб, мия буюрган ҳаракатларни бажаради.

Чемпионат ташкилотчилари тўпни илк бора рамзий тарзда тепиб, ўйинни бошлаб берадиган ўсмир ким бўлишини ҳозирча аниқлаштирганлари йўқ. Айни пайтда бир гуруҳ шифокорлар ўнлаб ўсмирларга экзоскелетдан фойдаланишни ўргатишмоқда. Чемпионатни очиб берадиган номзод очилиш маросимига яқин аниқланади.

Мундиалнинг илк ўйини 12-июн куни Сан-Паулуда, Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Экзоскелет Дюк университети (АҚШ), Мюнхен техника университети (Германия) ва Лозанна Федерал технологик институти (Швейсария) олимларидан иборат халқаро гуруҳ томонидан тайёрланмоқда.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 07:55, 12.02.2014.
Ўқилди: 4137 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик