Испания кубогининг "Атлетико"га қарши ярим финал ўйинида дубл қайд этган "Реал" етакчиси Криштиану Роналду мукаммал даражадаги шахсий натижани қайд этди.
Гап шундаки, у ўзи майдонга тушган ўйинларда ҳар бир дақиқасида гол уришни уддалади. Биргина ўзининг рақами ҳам ҳисобланмиш еттинчи дақиқада у ҳали бирор марта гол ура олмаган эди, "Атлетико"га қарши учрашувда буни уддалади.
Қуйида дақиқалар бўйича индивидуал хронометраж билан танишишингиз мумкин.