Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Ўзбекистон Сочи Олимпиадаси сайтида қўллаб-қувватланиши бўйича учинчи ўринга чиқиб олди

Баҳо:
+-1 | -

Сочи-2014 Қишки Олимпия ўйинларининг расмий сайтида ўзбекистонлик спортчиларни қўллаб-қувватлаш мумкин. Ҳозирги вақтда 5 минг мартадан ортиқ қўллаб-қувватланган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси рейтингда 3-ўринда турибди.

Олимпия терма жамоаларини қуйидаги ҳавола (www.sochi2014.com/podderzhi-stranu) орқали ўтиб, Facebook, «ВКонтакте» ёки Twitter тугмаларини босган ҳолда қўллаб-қувватлаш мумкин. Ҳозирги вақтда рейтингда 13 мингдан кўпроқ овоз олган Мўғулистон ва 10 мингдан кўп марта қўллаб-қувватланган Россия терма жамоалари бошқариб бормоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сочидаги Ўйинларда уч нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Олимпиада очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариб чиққан Ксения Григорьева, шунингдек, Артём Воронов чанғи учиш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилса, Миша Ге фигурали учиш баҳсларида ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг Сочи-2014даги юришини айнан Миша Ге 13 февраль куни бошлаб беради. Шу куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Миша Ге фигурали учиш бўйича эркаклар ўртасидаги қисқа дастур доирасида чиқиш қилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:54, 13.02.2014.
Ўқилди: 4717 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3976]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3635]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3500]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3094]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2832]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2829]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2666]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2485]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2473]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2209]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик