Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби "Сўғдиёна" билан назорат учрашувини ўтказгани ҳақида хабар бердик.
Ушбу баҳсда "темирйўлчилар" сафида Игнатий Нестеров ва Фарҳод Тожиев майдонга тушишди. Иккала футболчи ҳам ўтган мавсум жароҳат олиб узоқ муддат даволанишди. Бугунги ўйин Нестеров учун "Локо" либосидаги дастлабки норасмий учрашув бўлди.
Шуниси эътиборга моликки, Игнатий Нестеров 177 кун, Фарҳод Тожиев эса роппа роса 200 кундан сўнг майдонга қайтди.
Бундан ташқари "Сўғдиёна"га қарши баҳсда 2013 йилни Қозоғистоннинг "Жетису" клубида ўтказган Руслан Мелзиддинов ҳам ҳаракат қилди. Бундан ташқари Илҳом Суюнов ҳам Жиззах клубига қарши ўйнади.