"Барселона" ҳужумчиси Леонел Месси Испания чемпионатининг 24-турида "Райо Вальекано"га қарши ўйинда дубль қайд этгач, мусобақа тарихидаги голлари сонини 228 тага етказиб қўйди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, шу тариқа 26 ёшли аргентиналик Ла-лига тўпурарлари тарихидаги учинчи ўринга кўтарилди. У Альфредо Ди Стефано ва Раулдан бу борада ўзиб кетган.
Қайд этиш керак, Месси 228та голни 263 учрашувда киритган. Таққослайдиган бўлсак, "Реал" ва "Эспаньол"нинг собиқ ҳужумчиси Альфредо Ди Стефанога 227 голни уриш учун Мессининг ўйинларидан 66та кўпроқ ўйин керак бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Примьера тарихидаги энг яхши тўпурар "Атлетик" ҳужумчиси Тельмо Сарра ҳисобланади: 277 ўйинда урган 251 голи билан.