Кириш Регистрация

Сочидаги Олимпия шаҳарчасида Ҳиндистон байроғи расман кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Сочидаги Олимпия шаҳарчасида Ҳиндистон байроғи расман кўтарилди. Бу ҳақда «Р-Спорт» хабар бермоқда.

Аввалроқ, Халқаро олимпия қўмитаси Ҳиндистон миллий олимпия қўмитасига нисбатан жорий этилган дисквалификацияни бекор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

2012 йилнинг декабрь ойида ХОҚ, Ҳиндистон МОҚ раҳбари сайловига маҳаллий ҳукуматнинг аралашувидан келиб чиқиб, ушбу мамлакатни ўз мусобақаларидан четлатган эди. Охир-оқибат, ўшанда бўлиб ўтган сайловлар натижаси бекор қилинди.

9 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги сайловларда эса Нараян Рамачандран Ҳиндистон МОҚ президенти этиб бир овоздан сайланди. Шундан сўнг ХОҚ дисквалификацияни бекор қилди. Аввалроқ, 7 февраль куни бўлиб ўтган Сочи Олимпиадаси очилишида эса ҳиндистонлик спортчилар Олимпия байроғи остида саҳнага чиқиб келишган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:06, 16.02.2014.
Ўқилди: 4844 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7603]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6561]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5264]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3339]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2930]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2499]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2454]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2314]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1878]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1834]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик