Кириш Регистрация

«Пахтакор»да 20 ёшли аргентиналик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Туркияда навбатдаги  ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган “Пахтакор” жамоаси, бугун Россия премьер-лигаси вакили ҳисобланган “Краснодар” клубига қарши майдонга тушади. Ўйин Белекдаги "Корнелия Даймонд" меҳмонхонаси қошидаги футбол майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашув бошланиш вақти 20:30 (Тошкент вақти).

“Пахтакор” таркибидаги жароҳат олган футболчилар йуқ. Барча ўйинчиларимиз жиддий рақиб билан бўладиган назорат ўйинига тайёр ҳолатдалар.

Рақибга тўхталадиган бўлсак “Краснодар” клуби 2008 йилда ташкил топган бўлиб, Россия премьер-лигаси 2013/2014 йилги мавсуми 19-туридан сўнг, 33 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Таъкидлаш лозимки, “Краснодар” сафида ўзбек футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Николай Марков тўп суради. Жамоа бош мураббийи Олег Кононов.

Бугунги учрашувда “Пахтакор” мураббийлар штаби жамоада кўрикдан ўтаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи аргентиналик Матиас Норберто Фернандесни ўйинини кузатиш имкониятига эга бўладилар. Агар футболчи мураббийларга мақул келса, Ўзбекистон чемпионатида биринчи аргентиналик легионер пайдо бўлиши имконияти йўқ эмас.

Исми: Matias Norberto Fernandez
Туғилган йили: 05/07/1994
Амплуаси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Олдинги жамоаси: Club Social y Deportivo Defensa y Justicia (2009 – 2014)

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 15:38, 18.02.2014.
Ўқилди: 5308 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик