Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Сингапурдаги ўзбек шахматчиси Россиядаги мусобақа ғолиби бўлди

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича халқаро уста Жўрабек Ҳамроқулов Россияннинг Ростов вилоятида ўтказилган «Молот Кубоги» мусобақалари ғолиби бўлди.

Мусобақа ташкилотчилари қарорига кўра, 50 дан ортиқ шахматчилар иштирок этган ушбу мусобақалар илк бор интернет орқали ўтказилган.

Ҳамроқулов мусобақа якунларига кўра, бош совринни қўлга киритган бўлса, халқаро гроссмейстерлар Артур Габриелян (Россия) ва Юрий Солодовниченко (Украина) лар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Шахмат маҳорати Академияси маълумотларига кўра, Жўрабек Ҳамроқулов 2007 йилдан бери халқаро уста унвонига эга, энг юқори рейтинги — 2554. Марказий Осиё давлатлари вакиллари орасидаги энг кучли шахматчиларидан бири. Эркаклар ўртасида уч карра Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган. Испания, Бруней, Малайзия, Индонезияда ўтказилган қатор халқаро мусобақаларнинг ғолиби. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бир неча бор Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаларида иштирок этган. Айни пайтда Сингапурда шахмат бўйича мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

Манба: www.12news.uz
Киритилди: 14:40, 19.02.2014.
Ўқилди: 3878 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4040]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4028]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3559]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3196]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2878]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2874]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2767]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2571]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2526]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2270]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик