Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Бавария» Лондондан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Арсенал» ҳамда «Бавария» жамоалари ўйини якинланди ва унда ўтган йилги каби немислар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинни «Бавария» жуда фаол бошлади. Дастлабки дақиқалардан немислар зарба беришни бошлашди. Лекин «Арсенал»нинг қарши ҳужумлари ҳам хавфли чиқди. Шундай вазиятлардан бирида Ўзил жарима майдонига кириб борди ва уни тўхтатиб қолишди. Ҳакам томонидан берилган пенальтини эса Ўзил амалга ошира олмади. Биринчи бўлим якуниг яқин эса энди «Бавария» пенальти тепди. Бу гал Шчесни Роббенни йиқитди ва қизил карточка олди. Алаба эса пенальтини кўкка совурди. Биринчи бўлим шу тариқа якунланди.

Иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлиб ўйнаган «Бавария» катта устунликка эга бўлди. Ўйинда ҳисобни Тони Кроос ажойиб зарбаси билан очди. У Ламдан тўпни қабул қилиб олди ва тўққизликни аниқ нишонга олди. Ўйин якунида эса Ламнинг тўп узатишидан кейин Мюллер фарқни иккитага оширди ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди 0:2.

Чемпионлар лигаси
1/8 финал

Арсенал – Бавария 0:2 (0:0)
Голлар:
Кроос (54), Мюллер (88).
Арсенал: Шченсни, Санья, Косьельни, Мертесакер, Гиббс (Монреаль, 31), Фламини, Ўзил, Уилшер, Окслейд-Чемберлен (Росицки, 74), Касорла (Фабианьски, 39), Саного.
Бавария: Нойер, Лам, Дж.Боатенг (Рафинья, 46), Данте, Алаба, Алькантара (Писарро, 79), Хави Мартинес, Кроос, Роббен, Гётце, Манджукич (Мюллер, 64).
Огоҳлантиришлар: Дж.Боатенг (8), Манджукич (45), Саного (55), Росицки (86).
Четлатиш: Шченсни (37).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:38, 20.02.2014.
Ўқилди: 5230 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.