«Бунёдкор» клуби бугун янги футболчиларини таништирганидан хабарингиз бор. Шу муносабат билан жамоага қайтган Анвар Ғофуровга барчани қизиқтираётган савол билан мурожаат қилдик.
– Нима учун «Локомотив»дан кетиб, яна «Бунёдкор»га қайтдингиз?
– Аввало менга «Бунёдкор»нинг эшиклари доим очиқ эканини айтишганди. Кетишимга келсак, бунга «Локомотив»да мураббий ўзгаргани сабаб бўлди.
– Футболчилар кучли клубларда ўйнагандан кейин фаолиятларини ўзларининг илк жамоасида якунлашни хоҳлашади. Сиз ҳам қачондир Самарқандга қайтишингиз мумкинми?
– Албатта, келажакда нима бўлиши Яратганга аён. Ўзимга қолса, фаолиятимни «Динамо»да якунлаш ниятим бор.