бош мураббийи кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида мавсумнинг қолган қисми учун асосий мақсад Россия Премьер-лигасида жон сақлаб қолиш кераклигини айтиб, "Генк"га қарши ўйин махачқалъаликлар учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажаришини таъкидлаганди. Демак, бу ўйинда мураббий асосий таркибни аниқлаш ва янги қўшилганларнинг жамоага тезроқ қўшилиб кетишини кўзлаган ҳолда ўйин стратегиясини тузиб чиқди. Асосий таркибдан эса Одил Аҳмедов ҳам ўрин олди.
Ҳамюртимиз бу ўйинда яхши ўйин формадалигини намойиш қилиб, Россия чемпионатидаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиларидан бири эканини исботлади. У яккакурашларда, рақибни адаб ўтишда намунали ҳаракат қилди.
"Генк" эса кейинги босқичга чиқишни мақсад қилган. Бу мақсад йўлида сафарда қўлга киритилган дуранг натижа ҳам ёмон эмас. Шунинг учун бельгияликлар асосан ҳимоя ҳақида бош қотиришди. Фақат "Анжи" имкон берган пайтдагина олдинга ўтиб туришди.
Ўйинда яққол голга тортадиган вазиятлар унчалик кўп бўлмади. Биринчи бўлимда Бухаров, иккинчи бўлимда эса Алиев томонидан берилган зарбаларга озгина аниқлик етишмади. Одил Аҳмедов ўйин сўнгида зарба бериш имкониятга эга бўлди, аммо унинг зарбаси ҳам аниқ чиқмади. Одил ўйин охиригача майдонда ҳаракат қилди.
Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин Бельгияда бўлиб ўтади.
Европа лигаси, 1/16 финал, дастлабки ўйин
"АНЖИ" - "ГЕНК" - 0:0
Анжи – Кержаков, Ещенко, Тагирбеков (Эвертон, 86), Гаджибеков, Григалава, Максимов, Одил Аҳмедов, Алиев, Епуряну, Смолов (Абдулавов, 73), Бухаров.
Генк – Кетелеш, Хамалайнен, Кулибали, Мбож, Симайс, Горьюс, Хайленд, Кумордзи (Иломбе, 70), Буффель (Камю, 81), Сиссе (де Кюлар, 65), Воссен.
Огоҳлантиришлар: Кулибали (29), Гаджибеков (73), Иломбе (73).
Четлатиш: Максимов (89).