Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Сочи-2014. Аделина Сотникова – Олимпиада чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Сочида Олимпиада қизигандан қизиб бормоқда. Ҳозиргина қизлар фигурали учиш баҳсларида эркин дастурни якунлашди.

Унда кутилмаганда, ҳа, ҳа кутилмаганда Россия терма жамоасининг иккинчи рақамли иштирокчиси Аделина Сотникова ғалаба қозонди. У амалдаги чемпион Ю На Кимни ортда қолдирди. Мусобақа бошлангандан кейин Юлия Липницкаядан жуда кўп нарса кутишганди, лекин 15 ёшли қизалоқ кеча мажбурий дастурда ҳам, бугун ҳам хатога йўл қўйди ҳамда бешинчи бўлди. Лекин унинг хатосини Аделина ёпиб юборди. Енгилмас деб эътироф қилинган кореялик Кимни оз эмас, кўп эмас 5 баллга ортда қолдирди ва 224.59 балл билан Олимпиада чемпиони бўлди. Гап бўлиши мумкин эмас. Бутун зал, бутун Россия уни олқишламоқда. Чемпион эса бир бурчакда йиғлашдан бошқасига кучи етмаяпти.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:01, 21.02.2014.
Ўқилди: 4754 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик