Бугун Ўзбекистон Биринчи лигаси ва Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори ўтган мавсум якунлари бўйича айрим фикрларини билдириб ўтди. Фарҳод Магометовнинг қайд этишича, ўтган мавсумда мухлисларнинг стадионларга ташрифи камайган. Бу эса жамоаларнинг ўйини билан боғлиқ.
Ушбу лигадаги яна бир жиддий муаммолардан бири футболчилар орасидаги интизомсизликдир. Деярли ҳар бир ўйиннинг қайдномасида футболчиларга берилган сариқ ёки қизил карточкаларга изоҳ сифатида ҳакам, мураббий, рақиб ёки ўз жамоадошини сўккани, ургани ёзилган.
Биринчи лигада 3 нафар легионер иштирок этган. 2012 йилда эса хорижлик футболчилар сони 7 нафарни ташкил қилган.
ЎзПФЛ кейинчалик лицензиялаштириш сиёсатини Биринчи лигада ҳам ўтказишни режалаштирган. Ушбу мавсумдан бошлаб Биринчи лигада жамоалари ҳам ҳар бир ўйиндан кейин учрашув видеоёзувини ЎзПФЛга тақдим этиши шарт.
"Барчамиз биргаликда Биринчи лига савиясини ошириш йўлида хизмат қилишимиз керак. Савия ошганинининг кўрсаткичи эса бу стадионларга кирадиган мухлислар сони билан ўлчанади", дейди Фарҳод Магометов.
Режга кўра, ҳозирча 23та жамоа иштирок этиши режалаштирилган. Ҳозирча битта жой бўш. Агар Сурхондарё вилояти раҳбарлари мусобақа жамоа бўлишини исташса, балки бу жой бу вилоят вакиллари билан тўлдирилиши мумкин.